Чемпионлар лигаси қайтмоқда!

Европанинг кучли 8та жамоаси ярим финал йўлланмаси учун жангга кирадилар. Ва бу жанглар бизга қизиқарли учрашувларни тақдим этишига шубҳа йўқ. Ахир бу - чорак финал!!!

Илк тўқнашув Лиссабоннинг "Бенфика" ҳамда Мерсесайднинг "Ливерпул" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Фоварит маълум аммо "Бенфика" осонликча таслим бўлмаслиги аниқ. Буни улар нимчорак финалда исботладилар...

5-апрелдан 6-апрелга ўтар кечаси 00:00 "Mahalla" телеканали.

Чорак финалнинг иккинчи марказий ўйинида эса "Ман cитй" ва "Атлетико" ўзаро баҳс юритади. Зеро биринчи рақамни бошқа учрашув илиб кетган. Бу ҳақида кейинроқ. Бу учрашувда эса нисбатан "шаҳарликлар" устунроқ бироқ "матрасчилар" ҳам аннойилардан эмас. Бу ўйин кўпроқ мураббийлар бенифисига айланиши кутилмоқда. Ахир Гвардиола ва Симёне - "услублар тўқнашуви"

5-апрелдан 6-апрелга ўтар кечаси 00:00 "Sport" телеканали.

Навбатдаги ўйинда " Виллареал" жамоаси "Бавария"га қарши саф тортади. "Бавария" муҳлислари ҳам канални алмаштириб кўрадиган ўйинда Унаи Эмери шогирдлари Левандовски ва унинг дўстларига етарлича қаршилик кўрсатиши мумкин. Лекин бу учрашувнинг айби Лондондаги баҳс билан бир пайтда бўлиб қолганида.

6-апрелдан 7-апрелга ўтар кечаси 00:00 "Mahalla" телеканали.

"Челси" "Реал Мадрид"га қарши,
Икки етук мураббий тўқнашуви,
Таркибдаги "юлдуз"лар жанги,
Бир гап билан айтганда марказий учрашувга не керак бўлса, барчаси шу ўйинда мужассам. Манзил "Стемфорд Бриж" ўйингоҳи. Кузатамиз!

6-апрелдан 7-апрелга ўтар кечаси 00:00 "Sport" телеканали.



Бўлимлар