ҲАЙВОНЛАР ЛАҚАБИНИ ОЛГАН ФУТБОЛЧИЛАР ТОП-10 талиги

Футболчиларга мухлислар томонидан лақаб қўйилиши аллақачон урфга айланиб улгурган. Улар ўз кумирларининг ҳаракатларига қараб турли хил лақаблар қўйишади. Демак бугун ҳайвонлар лақабини олган футболчилар хит-парадини сизнинг эътиборингизга ҳавола қиламиз.
 
10. Роберто Айяла – “Сичқон”/”Каламуш”  лақабларини олган аргентиналик бу футболчи кичик жуссали бўлишига қарамасдан ҳимоя қўрғонини муносиб қўриқларди. Шу боис унга “Сичқон” лақабини беришган. Футболчи “Валенсия” сафидаги ёрқин ўйинлари билан ҳам мухлислар хотирасида сақланиб қолган.
 
9. Ҳоқон Шукур – "Босфор буқаси" 
Торо дел Боспоро – бу жуда жарангдор янрайди ва Ҳоқон Шукур ушбу лақабни ҳақли равишда олган бўлиб, турк футболчиси жуда кўп гол урган ва айниқса, бош билан ажойиб ўйнаган. Ушбу “буқа”.. тўпни  
тўхтатмай зарба берган вақтда дарвозабонда ҳеч қандай илож қолмасди. Унинг Евро-2000 да Белгия термаси дарвозасига урган голи эса, ҳали-ҳамон мухлисларни ҳайратга солади – футболчи шунчалик баланд сакраши ҳам мумкинми?
 
8. Алешандро Пато – “Ўрдакча” 
Бразилиялик футболчининг ташқи кўриниши ўрдакни эслатиб юборарди. Шу боис мухлислар унга “ўрдакча” лақабини беришган. Пато“Милан”да ажойиб дебют қилганди. Бироқ кейинчалик ҳужумчининг  
ишлари юришмай, ўз юртига қайтишга мажбур бўлди ва фаолиятини Бразилияда давом эттирди.

7. Хавер Савиола – “Қуёнча” 
Аргентиналик ҳужумчи бўйи паст бўлишига қарамасдан, ўта чаққон ҳаракат қилиши боис “қуёнча” лақабини олганди. У тезлик бобида ҳам анча яхши ҳаракатланарди. Бироқ Савиоала ўз маҳоратини тўла кўрсата олмади. Шундай бўлса ҳам Хавернинг энг ёрқин дамлари “Барселона”да ўтган десак адашмаган бўламиз.

6. Робин Ван Перси – “Кобра” 
Ван Перси ҳужумга ўтганда “Кобра”га ҳос ҳаракатланарди. Қанчадан қанча дарвозабонлар унинг ўлжасига айланишарди. Перси сўнгги 3мавсумда ушбу лақабини тўла оқлашга муваффақ бўлган.

5. Рене Игита – “Чаён” 
Колумбиялик дарвозабон машҳур “чаён” ҳаракатини амалга оширганидан кейин, унга ушбу лақаб берилган. Игита ўз даврининг  
буюк дарвозабонларидан бири бўлган. 

4. Клаудио Лопес – “Бурга” 
Клаудио “Пехо” Лопеснинг ўйинларини кўрган ҳар бир киши унинг айнан бургага ўхшашини тасдиқлайди: тутқич бермас, сакровчан, чаққон, бир зумда ҳар ёқда пайдо бўлувчи… Лопес шу сифатларга эгалигидан ташқари, оригинал ғояларга мойил эди. Мисол  
учун, “Валенсия”да ўйнаган чоғи ЧЛ доирасидаги баҳсда жарима тўпини ҳакам орқали ўйинга киритиб, ажойиб гол муаллифига айланган.

3. Ариел Ортега – “Хўтикча” 
Бироз ҳунукроқ лақабга эга бўлган яна бир аргентиналик футболчи бу – Ортегадир. Ариел “хўтикча” лақабли ягона футболчи бўлса керак. Чунки шу пайтгача бошқа бирорта футболчига бунақа ҳунук лақаб берилмаганди.

 2. Эмил Хески – “Эшак” 
А
нглиялик мухлисларнинг “ёқимтойи” Хески терма жамоа сафида 60 дан ортиқ учрашув ўтказган, урган голлари сони эса 8 тани ташкил қилади. Майдондаги бесўнақай ҳаракатлари унга “эшак” лақабини олиб берганди. 

1. Эдмундо - “Ҳайвон”, “мол” 
Эдмундо табиатан оммавий муштлашувларга мойил эди, у  
майдонда рақиблари башарасини бежаб қўйишдан ҳам тоймасди.  
Боз устига, кокаин ва енгил табиат қизларга муккасидан кетганди.  
Қўшимчасига, даҳшатли йўл ҳаракати фожиаларини содир этар, дуч келган киши билан жанжаллашарди, сўкинишда беназир ҳам эди. Шунинг учун ҳам бир-биридан ўтиб тушадиган лақабларга муносиб кўриларди. Тўғри, Эдмундо шунинг баробарида ажойиб футболчи ҳам бўлган.

Мана азизлар бугун сизлар билан футболчиларга қўйилган ғаройиб номлар билан танишдик. Ўйлайманки, бу мақола сизни бефарқ қолдирмайди.

Мақола "KRuz.uz" сайти асосчиси марҳум журналист ФУРҚАТ ЮСУПОВнинг "Футбол фалсафacи" китобидан олинди.

@KRuzuz



Бўлимлар