Қорақалпоғистоннинг бир қатор амалдор шифокорлари суд қилинади

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий перинатал маркази чақалоқларнинг реанимация бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган А.Д., Қорақалпоғистон Республикаси перинатал маркази неонатолог шифокори бўлиб ишлаган С.Р. ва  Қорақалпоғистон Республикаси патология-анатомия бюроси патология-анатом шифокори К.Г.лар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган.

Уларнинг иши ҳозирги вақтда жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бунинг сабаби Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Ю.нинг 14.02.2021 йили қиз жинсли чақалоғи туғилиб, 15.02.2021 йили соат 09:15 да Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий перинатал маркази шифокорлари томонидан ушбу чақалоқ ўлганлиги қайд этилиб, соат 10.15 да патология бюроси ходимларига бериб юборган.

Патология бюроси ходимлари томонидан чақалоқнинг кўкрак қафасида анотомик кесма кесган вақтида чақалоқда ҳаётий белгилар аниқланган бўлсада, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилмасдан, Қорақалпоғистон Республикаси перинатал маркази шифокорлари чақирилиб, чақалоқ қайтариб бериб юборилган.

Натижада, чақалоқ ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатилмаганлиги оқибатида вафот этган. Ушбу ҳолати юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан 06.04.2021 йили Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатлари давомида тайинланган комиссиявий суд-тиббиёт экспертизасининг 26.10.2021 йилдаги хулосасида фуқаро Н.Ю.нинг чақалоғи ўлимига амалдаги стандартларга мувофиқ реанимацион ёрдам-ўпканинг сунъий вентиляцияси, сурфактант ва лозим даражада қаров ўтказилмаганлиги ҳамда патолого-анатомик тадқиқот мақсадида тирик чақалоқда ўтказилган анотомик кесма-жарохат сабаб бўлганлиги,  стандартларга мувофиқ даво муолажалари ўтказилган такдирда чақалоқ ҳаётини сақлаб қолиш имкони булганлиги кўрсатиб ўтилган.

04.12.2021 йилда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланиб,  айбланувчиларга эълон қилинган ва шу куни жиноят иши ҳужжатлари айбланувчиларга танишиб чиқиш учун тақдим этилган ва жиноят ишлар бўйича Нукус шаҳар судига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 388-моддаси мувофиқ мазмунан кўриб чиқиш учун юборилган.

@KRuzuz



Бўлимлар