800 АҚШ долларига қизингизни ўқишини "перевод" қилиб бераман

Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро М.Қ тиббиёт коллежида ўқитувчи бўлиб ишлаган, дея ҳикоя қилади "Тинишлиқ сақшиси" газетаси.

М.Қ текин даромад топиш илинжида Амударё туманидаги "Куюк-кўприк" овулида яшовчи фуқаро Т.Н.га ёлғон ваъдалар бериб, унинг ишончини суистеъмол қилган ва фирибгарлик йўли билан унинг кўп миқдордаги пулларини қўлга киритган.

Жумладан М.Қ 2014 йил март ойида Манғит шаҳридаги Халқ банки биноси олдида Т.Н билан олдиндан келишувга биноан учрашиб, унга "Нукусда ўқиб юрган қизининг ўқишини тиббиёт коллежига "перевод" қилиб бераман" деб, ўз ваколатига кирмайдиган ишни ваъда қилиб, унинг ишончини қозониш орқали 300 АҚШ доллари, кейинчалик 2014 йилнингcентябр ойида қолган 500 АҚШ долларини, жами 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган ва қайтариб бермаган.

Кези келганда шуни қайд этиш лозимки, фуқаро Т.Н моддий жиҳатдан "жабрланган" бўлсада, унинг бу хатти-ҳаракатида жиноят аломатлари бор.

Фирибгарлик "ўйини"да иштирок этган ҳар икала шахсга нисбатан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилди.

Бўлимлар