ДЕРБИЛАР ТОП-5

Жаҳон футболида кўпчилик мухлислар интизорлик билан кутадиган учрашувлар талайгина. Биз дербилар ТОП-5 талигини тузиб чиқишга қарор қилдик. Одатда дерби деганда футболни тушунган инсонлар бир шаҳарнинг икки жамоаси ўртасидаги бахсни тушунишади. Биз эса ушбу рейтингда нафақат бир шаҳарнинг икки жамоаси ўртасидаги дербилар, балки етакчилар “жанг”ига ҳам алоҳида урғу берилган ҳолда тузишга ҳаракат қилдик. 

5. “Рома” - “Лацио”  

Мақоми: Шаҳар дербиси 

“Рим дербиси”даги ғалаба ҳатто Скудетто билан тенг ҳисобланади. Ушбу жамоалар ўртасидаги қарама-қаршилик 1927-йили бошланган. Диктатор Бенито Муссолини Рим клубларини бирлаштириб, Шимолий Италия жамоаларига рақобат тақдим этадиган яхлит куч тузиш ҳақида буйруқ беради. Бироқ “Лацио” бунга рад жавобини беради. Натижада “Рома” камбағаллар ва ишчиларни ўз “қарамоғи”га олади. “Бургутлар”ни бу ҳол хурсанд қилмагани табиий ҳол. Бунинг устига  “Рома” Рим шаҳрининг асосчилари – Ромул ва Ремни эмизган она бўрини рамз қилиб олади. Италиянинг марказий учрашувида бош ролни мухлислар ўйнашади. Рим мухлислар маданияти марказидир. Айтишларича турли баннерларни кўтаришни ҳам “Рома” мухлислари  бошлаб беришган. “Лациаллар” эса инглиз мухлислик маданиятини қўллшади. Олдинлари Римлик мухлисларнинг юзма-юз тўқнашувлари билан якун ясаларди. Сўнгги пайтларда “хулиганлик” анча камайган бўлса ҳам, “Баннерлар жанги” давом этиб келмоқда.

4. “Манчестер Юнайтед” - “Манчестер сити” 

Мақоми: Шаҳар дербиси Ушбу дерби сўнгги йилларда етакчилар сафига қўшилди. Бунга  сабаб “Манчестер Сити”нинг анча кучайганидир. 2012-йилда “Шаҳарликлар” 44 йиллик танаффусдан сўнг чемпионликни нишонлашди. 

Ўшанда улар ҳамшаҳарларини тўплар нисбатига кўрагина ортда  қолдиришган эди. Манчестерда кўпчилик “Сити”га мухлислик қилишар экан. Бироқ “Юнайтед”нинг ўйинларига мухлислар анча кўп  ташриф буюришини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқ жоиз. 

3. “Интер” - “Милан” 

Мақоми: Шаҳар дербиси 1908-йилда “Милан” президенти жамоа таркибига хорижлик футболчиларни таклиф этмаслик ҳақида қарор қабул қилгач, бу қарордан норози бўлганлар ўзларинг “Интернационал” жамоаларини тузишади.

Айнан шу даврдан бошлаб бу икки жамоа ўртасидаги баҳслар қизғин тус олади. Бу икки жамоа ўйнаган кун Милан шаҳри иккига бўлинади. Қизиқ томони иккала жамоа ҳам 18 мартадан Скудеттони қўлга киритишган. 

2. “Манчестер Юнайтед”-“Ливерпул” Мақоми: етакчилар жанги Англиянинг энг совриндор икки жамоаси иштирокидаги учрашув, жамоаларнинмг турнир жадвалидаги ўринларидан қатъий назар доимо  
муросасиз тарзда кечади. Сер Алекс Манчестерга ташриф буюрганида “Ливерпул”нинг гегемонлигига чек қўймоқчиман” деганди ва у ўз сўзининг устидан чиқди. Жамоаларнинг майдондаги  
тўқнашувлари ҳеч кимнинг назаридан четда қолмайди. Шунингдек майдон ташқарисида мухлислар ўртасидаги муштлашувлар ҳам дербига ўзгача “кўрк” бағишлайди. 

1. “Реал Мадрид” - “Барселона” 

Мақоми: етакчилар жанги

Рейтингнинг 1-ўринидан ушбу учрашув жой олишини кутмаганлар анча кам бўлса керак.“Эл-Классико” футбол мухлислари учун битта жаҳон чемпионати билан тенг. Бу жамоаларнинг қарама-қаршилиги оддий ва тушунарли: Испания пойтахти Каталония пойтахтига қарши. Ўзингизга маълум Каталония кўп йиллардан буён мустақл давлат тузиш орзусида. Бундан ташқари иккала жамоа ҳам нафақат Испания чемпионатида, балки халқаро майдонларда ҳам доимо  ғолиблик учун кураш олиб боришади. Мухлислар ушбу жамоаларнининг бирини иккинчисига алмаштирадиган футболчиларни ёқтиришмайди. Фигога улоқтирилган чўчқа боши бунга мисол бўла олади.
Эслатиб ўтамиз бу мақоладаги сон билан боғлиқ фактлар мақола ёзилган вақт кесими бўйича олинган. Албатта, орадан бир неча йиллар ўтди. Шундай экан натижалар ҳам ўзгариб бориши табиий.

Мақола "KRuz.uz" сайти асосчиси марҳум журналист ФУРҚАТ ЮСУПОВнинг "Футбол фалсафacи" китобидан олинди.



Бўлимлар