Европа Чемпионлар Лигаси мусобақасининг якуний паллалари яқинлашмоқда

Ярим финалга икки Испан ва икки Ингилиз клублари етиб келганидан хабарингиз бўлса керак. Чорак финалда нималар юз берганини бир эслаб ўтсак. "Реал Мадрид" яна бир Ингилиз жамоаси - "Челси"ни йўлда қолдириб ярим финалга йўл олганди(икки ўйин натижаси 5:4 Реал фойдасига). Уларнинг ярим финалдаги рақиби эса "Манчестер Cитй" клуби бошқа бир Испан клуби - "Атлетико Мадрид" дан устун келишган(икки ўйин натижаси 1:0 Cитй фойдасига). Демак, улар ўртасида ўзаро боғлиқ жиҳатлар бор. Ярим финалдаги ўйинлар эса "драммаларга" айланиб кетиши мумкин. 

Иккинчи жуфтлик - "Ливерпул ҳамда "Вилярреал". Булар ҳам анойилардан эмас. "Бавария" Испанияда ҳам Германяда ҳам "Сариқ сув ости кемаси" ни мағлуб этолмади(икки ўйин натижаси 2:1 Вилярреал фойдасига). Бошқа бир Ингилиз клуби -  "Ливерпул" эса Португалянинг "Бенфика"сига ҳеч қандай имкон қолдирмай ярим финал чиптасини нахт қилганди(икки ўйин натижаси 6:4 Ливерпул фойдасига) Натижалардан маълумки, бу жуфтликда ҳам фаворит номалум! Кимдир "Ливерпул" нинг имкониятларини юқори баҳолаши мумкин бироқ шахсан мен ундай ўйламаган бўлардим. Негаки, ҳозирги "Бавария" ҳам "Ливерпул" дан кучсиз деб бўлмайди. Ваҳоланки, "Немис машинаси"  "Вилярреал" га қарши икки ўйинда шунчалар ожиз кўриндики, "Бавария" камдан кам ҳолда бу аҳволга тушган. Шундай экан ҳеч қандай таҳмин билдириб бўлмайди..!

Европанинг энг нуфузли турнирида ғолиб бўлиш учун бу жамоалар майдонда борини беришлари аниқ. Пеп Гвардиоланинг йиллар давомидаги қилган меҳнатлари мева бермоқда ва биргина Чемпионлар Лигаси ғолиблиги қолган бир ваҳтда у ва унинг шогирдлари бундай қулай имкониятдан максимал фойдаланишга интилишилари табиий. Қария Карло Анчелотти ҳам яна бир марта ушбу турнирнинг бош совринини боши узра кўтариш бахтидан осонликча вос кечмайди. Устига устак Бензема "Олтин Топ" га буқадар яқин келмаганди ва ушбу мусобақадаги ғолиблик унинг имкониятларини янада оширади. Клопнинг "Ливерпул" и ҳам ҳозирда ажойиб спорт формада ва ҳар қандай рақибни тор-мор келтириб ташлашга тайёр. Қолаверса, Мухаммад Салоҳ ҳам Бензема каби "Олтин Топ" учун курашда... 
Унай Эмерий қўл остидаги "Вилярреал" нима учун чемпион бўлмаслиги керак? Бундай қулай имкон яна қайта туғиладими? Испан мутахассиси буни яхши тушуниб турибди ва ўз шогирдларига етарлича мотивация бера олади. Демак, олдинда бизни етарлича қизиқарли баҳслар кутиб турибди. Футбол байрами бошланиш арафасидааа..!

Mahmudov Javohir



Бўлимлар