Энг омадсиз ижро этилган ўн бир метрлик зарбалар

Бугунги мақолада биз футбол бўйича нуфузли турнирларлинг асосий вақтларида ғолиб номи аниқланмаган ўйинларидан кейинги бўлиб ўтган пеналтилар серияларида хатоликка йўл қўйган футболчиларнинг сара бешлигини тузиб чиқдик.

1. Роберто Баджо 
1994-йилги мундиалда Баджо Италия терма жамоасини финалга қадар етаклаб келди. Ҳал қилувчи ўйинда ҳам у ажойиб ўйин намойиш этди. Учрашувда ҳисоб очилмагач, томонлар пеналтилар сериясига мурожаат қилишди. Италияликларнинг ҳал қилувчи зарбасини ижро  этиш учун тўп олдига Роберто келди. Унинг зарбаси ҳаттоки аниқ ҳам чиқмади. Натижада Бразилия жаҳон чемпионига айланди. Баджонинг ўзи эса ана шу ноаниқ пеналтидан сўнг жуда ҳам тушкун аҳволга тушиб қолган эди. 

2. Жон Терри 
2008-йили Роман Абрамовичнинг “Челси”си, ниҳоят, Европа  Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритиш учун жуда яқин келган еди. “Аристократлар” “Қизил иблислар” билан 120 дақиқа мобайнида ғолибни аниқлай олишмагач, пеналтиларда ўз омадларини  синаб кўришди. “Юнайтед” сафида Роналду адашгач, Лондонликларнинг имониятлари анча ошган эди. Энг сўнгги зарба йўлига клуб сардори Жон Терри келди. Агар у гол урса “Челси” ўз тарихида биринчи марта нуфузли совринга эга чиқар эди. Бироқ Жон зарбада адашди, кейинчалик Анелка ҳам хатоликка йўл қўйгач, Абрамовичнинг орзуси ушалиши камида кейинги йилга қолдирилди.

3. Андрей Шевчено
 2005-йилги Чемпионлар лигасининг финалида “Милан” 3:0 ҳисобидаги ғалабани сақлаб қола билмади. “Ливерпул” ақл бовар қилмас даражада ўз иродасини намоён қилади. Пеналтилар сериясида руҳий устунлик инглиз клуби томонида эди. Бироқ Миланликлар Шевченкога жуда ҳам ишонишганди. Андрей ҳал қилувчи зарбада Дудекни алдай олмади ва “қизиллар” ЧЛдаги бешинчи ғалабаларини тантана қилишди. “Милан” эса 2 йилдан сўнг муносиб ўч олади. 

4. Давид Трезеге
 2010-йилги мундиалнинг финалида Зидан Матератссига калла қўймаганида, кўпчилик Трезегени эслаган бўларди. Давид ўйиндан кейинги “лотереялар серияси”да шу қадар кучли зарба йўлладики, натижада тўп дарвоза устунларини зир титратиб юборди. Охир оқибат ушбу хато франсузларга қимматга тушди ва Италия ўз тарихидаги тўртинчи чемпионликни тантана қилди.
 
5. Бастиан Шваштайгер 
2012-йилги Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи ўйинида “Бавария” “Челси” билан тўқнаш келди. Қўшимча таймларда Роббен 11 метрлик зарбани йўққа чиқармаганида, балки немис клуби ғалабани тантана қилган бўлармиди. “Лотереялар баҳсида” 4 йил аввал имкониятни бой берган Лондонликлар бу сафар ғалабани қўлдан чиқаришмади. Бунга Швайштайгер ҳам маълум даражада кўмаклашиб юборди. Унинг сўнгги зарбаси дарвозага бориб тушишни истамади ва Роман Абрамович, ниҳоят, ўз орзусига етди. У Бунинг учун Роббен ва Бастианларга алоҳида миннатдорчилик изҳор  
қилса арзийди.

Мақола "KRuz.uz" сайти асосчиси марҳум журналист ФУРҚАТ ЮСУПОВнинг "Футбол фалсафacи" китобидан олинди.



Бўлимлар