Мўйноқда Департаментга кредит олиш бўйича мурожаат қилган тадбиркор ниятига етди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚҚ Департаменти томонидан мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, халқимизнинг тўкин ва фаровон турмуш кечиришида муҳим ўрин тутган тадбиркорлик субьектларини қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида аҳамият қаратилган. Бу ҳақда “Ғарезсизлик ҳам низам”нашрига Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Шерзод Имомов ёзган.

Хусусан, Мўйноқ туманида фаолият кўрсатувчи яккатадбиркор И.Тоқтаров фаолиятини кенгайтириш мақсадида банкдан кредит олишида амалий ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган.

Бўлим ходимлари томонидан кўрсатилган амалий ёрдам натижасида “Агробанк”нинг Мўйноқ филиалидан якка тадбиркор И.Тоқтаровга 20 млн.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Бўлимлар