Чимбой тумани марказида 3 жойга светафор ўрнатиладиган бўлди

Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Салауатдин Худайбергенов Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида халқ билан мулоқот қилиб, мавжуд ҳолатларни ўрганмоқда. Муаммоларни аниқлаб, қонун ва қарорларнинг ижроси юзасидан назорат-таҳлил ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси расмий сайти маълум қилмоқда.

Чимбой туманида автоуловларнинг сони кун сайин ортиб бормоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш долзарб масалага айланмоқда. Шунинг учун туман марказида 3 жойга светафор ўрнатиш зарурати туғилган. Бу масала Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳал этиладиган бўлди.

Ҳудудларда аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар сифатини яхшилаш, тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни ўрганиш ва мутасадди ташкилотлар иштирокида босқичма-босқич ҳал этиш ишлари давом этмоқда.

Мавзуга доир

Бўлимлар