Тўрткўлда ноқонуний тарзда пахта тозалаш ва дон тегирмони цехини очганлар аниқланди

Тўрткўл туманидаги Тоза-боғёп ОФЙда яшовчи А.Қалменов (исм ўзгартирилган) ўз уйининг алоҳида хонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда пахта тозалаш цехини очиб, аҳолига пуллик хизмат кўрсатиб келаётганлиги аниқланиб, чет элда ишлаб чиқарилган 15 млн.сўмлик тозалаш ускуналари далил сифатида олинди, дея ёзмоқда "Ғазийне".

Шу туманнинг Шўрахон ОФЙ турғуни Б.Давлетов (исм ўзгартирилган) ҳам давлат рўйҳатидан ўтмасдан аҳолига донни тегирмондан ўтказиш хизматини кўрсатиб келаётгани аниқланди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар