Қўнғиротда рейд: носоз газ ҳамда электр ускуналаридан фойдаланаётган уй эгалари огоҳлантирилди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 13 февраль кунидаги 20/113-сонли кўрсатмасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг 2017 йил 15 февраль кунги 8/330 сонли кўрсатмасига асосан Қўнғирот тумани ИИБ ЁХБ ва 3-сонли ХЁХО ходимлари томонидан «Профилактика куни» тадбирида бир қатор тадбирлар белгиланиб амалга оширилди, дея хабар бермоқда ҚР ИИВ Ёнгъин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Махмуд Сейдуллаев.

Жумладан: 2017 йил 23 февраль куни Қўнғирот тумани «Турон» ва «Бўстон» МФЙ ҳудудида ўтказилган «Профилактика куни» тадбирига Қўнғирот тумани ИИБ ЁХБ ва 3-сонли ХЁХОдан жами 20нафар ходим, Қўнғирот туман газ филиалидан ва Қўнғирот тумани электр тармоқлари корхонасидан 4 нафардан мутахассислар жалб этилиб, улар томонидан «Турон» ва «Бўстон» МФЙ худудида жойлашган 771 та фуқаролар яшаш уйлар ва Қўунғирот туман ХТМХМТ ва ТЭБга қарашли 1та МТМ, 1 та умумтаълим мактаби ҳамда 1 та спорт мактабининг ёнғинга қарши холати текшириб чиқилди.Текшириш ва ўрганишлар жараёнида 328 нафар фуқаролар билан ёнғинларни олдини олиш ва қоидаларга риоя қилиш ҳакида кенг турда сухбат ва йўриқномалар берилди.

Қаровчиси йўк, ёлғиз яшовчи қария ва ногиронлар ҳамда рухий касалликлар диспансерлари рўйхатида турувчи 8 нафар фуқароларнинг турар жойларнинг ёнғинга қарши ҳолати текширилиб чиқилди ва аниқланган камчиликлкарнинг жойида бартараф этилишига эришилди.

Тадбир якуни бўйича ҳудуддаги мусиқа саънат мактаби мажлислар хонасида «Бустон» ва «Турон» МФЙ раислари бошчилигида маҳаллада яшовчи 220 нафар фуқаролар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўказилиб, аниқланган камчилик ва нухсонлар фуқаролар орасида муҳокама қилинди. Худди шунингдек йиғилиш 32-сонли мактаб мажлислар хонасида
«Алмазар» МФЙ раиси бошчилигида махаллада яшовчи 63 нафар фуқарлар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Текширишлар жараёнида асосий эътибор иситиш қозонхоналарининг ва печларининг созлигига, дудбуронларининг тозалигига қаратилди.

Фуқаролар томонидан ноқонуний тарзда табиий газни сўрувчи насос мосламалардан ва газ тармоғига қўшимча тарзда резина шланглар улаб фойдаланиш, уйни иситиш мақсадида носоз ва қўлбола электр иситиш мосламаларидан фойдаланиш ҳолатларига чек қўйиш мақсадида озини-ўзи бошқариш органлари, газ ва электр хўжаликлари ходимлари ҳамда профилактика инспекторлари билан биргаликда ахоли уйларида рейдлар ўтказиш кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда.

Рейдлар давомида аниқланган ҳар қандай камчилик ва нуқсонларни жойида бартараф этиш, ёнғин келиб чиқиш эҳтимоли бор бўлган мосламалардан ва носоз газ ҳамда электр ускуналаридан фойдаланаётган уй эгалари огоҳлантирилди, 5 та носоз ва талабга жавоб бермайдиган газ ҳамда электр мосламаларидан фойдаланишга чек қойилди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар