Кегайли ҳокими: "Туман суюлтирилган газдан 8,5 млрд сўм, электр энергиясидан 243 млн сўм қарздор"

Кегайли туманининг 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг аҳамиятли йўналишлари бўйича туман ҳокими М.Абдиров ўз ҳисоботида туман электр ва газ бўйича дебитор қарздорлики ҳақида маълумот берди.

“Туманда дебитор-кредитор қарздорликлардан ўз вақтида ҳисоблашишда камчиликларга йўл қўйилган. Суйилтирилган газ билан таъминлаш 2016 йил 1 январ ҳолатига 7,5 млрд сўм дебитор қарздорлик бўлиб, йил давомида 7,2 млрд сўмлик газ маҳсулотлари олиниб, 6,2 млрд сўмлик сўмлик тўлов амалга оширилиб, 2017 йил 1 январ ҳолатига жами дебиторлик қарздорлик 8,5 млрд сўмга ошиб кетишига йўл қўйилган.

Электр энергияси бўйича 2016 йил 1 январ ҳолатига кўра 220,1 млн сўм дебитор қарздорлик бўлиб, йил давомида 6,7 млрд сўмлик электр энергияси олиниб, 6,8 млрд сўмлик тўлов амалга оширилиб, 2017 йил 1 январ ҳолатига кўра жами дебитор қарздорлик 234,3 млн.сўмни ташкил этади”, - дейди М.Абдиров.

Шавкат Мирзиёев Кегайлига келганидан сўнг, 2 ойда туманда 10 та арзон уй-жой қурилди >>>

Кегайли ҳокими: "Туманимизда 2016 йилда 16 обьектда 5,8 млрд сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди" >>>

Кегайли ҳокими тумандаги корхоналар қанча маҳсулот экспорт қилганини маълум этди >>>

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар