Нукусда рейд: Уйларнинг олдиларидаги суниъий тўсиқлар олиб ташланди (фото)

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнгин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 14 февраль кунидаги 20/113-сонли курсатмасига асосан «Профилактика куни» тадбирида бир катор тадбирлар белгиланиб амалга оширилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси катта мухандиси майор Анвар Жумашов хабар берди.

Жумладан: 2017йил 2 март куни Нукус шахри «Қутлы макан» МФЙ худудида ўтказилган «Профилактика куни» тадбирига Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнгин хавфсизлиги бошқармаси ва Нукус шаҳар ИИБ ЁХБ хамда Нукус шаҳри 1-сонли ХЁХОдан жами 32 нафар ходим, Нукус шахар газ филиалидан
5 нафар мутахассислар жалб этилиб, улар томонидан маҳалла ҳудудида жойлашган 492 та аҳоли уйлари ёнғинга қарши ҳолати текшириб чиқилди фуқаролар билан ёнғинларни олдини олиш ва қоидаларга риоя қилиш ҳақида кенг турда суҳбат ва йўриқномалар берилди. Нукус шаҳар ХТМХМТваТЭБга қарашли 2-сонли мактабгача таълим муассасаси филиали, 35-сонли умумтаълим мактаби хамда 2-сонли Республика сил касаллигига қарши диспанцерида ишчи хизматчилар ва таълим муассасалари ўкувчи-тарбияланувчилари иштирокида йиғилиш, кенг турда сухбат ва йўриқномалар ўтказилди.

Шулар билан бир каторда Нукус шахри «Қутлы макан» МФЙ, 23-кичик туманда жойлашган кўчаларда ва кўп қаватли уйларнинг олдиларига ўрнатилган 21 та сунъий тўсиқлар аниқланиб, Давлат ёнғин назорати ходимлари томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва маҳалла фаоллари ҳамда уйбоши маслахатчилари ва тегишли масъул идоралар билан ҳамкорликда барча тўсиқлар олиб ташланишига эришилди.

Тадбир якуни бўйича Нукус шаҳри «Қутлы макан» МФЙ раиси бошчилигида маҳаллада яшовчи 45 нафар фуқаролар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиб, аниқланган камчилик ва нухсонлар фуқаролар ўртасида муҳокама қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан Республика ҳудудида жойлашган масканлар хамда аҳоли уйларида ёнгин хавфсизлигини таъминлаш ишлари кучайтирилган тартибда давом эттирилмокда.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/7e0f137e40a3fa848cd49078fbd509be.jpg

http://img.uz/d/2017/03/58b90a9d2723b.jpg

Бўлимлар