Нукус туманида рейд: носоз газ хамда электр ускуналаридан фойдаланаётган уй эгалари огохлантирилди

Нукус туман ИИБ ЁХБ ва 16-сонли КЁХК ходимлари томонидан «Профилактика куни» тадбирида бир қатор тадбирлар белгиланиб амалга оширилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Махмуд Сейдуллаев хабар берди.

2017 йил 9 март куни Нукус тумани «Ток-тау» ва «Кутанкул» МФЙ худудида ўтказилган «Профилактика куни» тадбирига Нукус тумани ИИБ ЁХБ ва 16-сонли КЁХК дан жами 25 нафар ходим, Нукус туман газ филиалидан ва Нукус тумани электр тармоқлари корхонасидан 3 нафардан мутахассислар жалб этилиб, улар томонидан «Ток-тау» ва «Кутанкул» МФЙ худудида жойлашган 456 та фуқаролар яшаш уйлар ва Нукус туман ХТМХМТ ва ТЭБга карашли 1та МТМ, 2 та умум таълим мактабиларининг ёнғинга қарши холати текшириб чикилди. Текшириш ва ўрганишлар жараёнида фуқаролар билан ёнғинларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларга риоя қилиш ҳакида кенг суҳбат ва йўрикномалар берилди.

Тадбир якуни бўйича ҳудуддаги «Кутанкул» МФЙ да туман ҳокими, туман ИИБ бошлиғи ва туман Прокурори бошчилигида маҳаллада яшовчи 150 нафар фуқаролар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиб, аниқланган камчилик ва нуқсонлар фуқаролар орасида муҳокама қилинди. Худди шунингдек йиғилиш «Ток-тау» МФЙ ҳудудида маҳаллада яшовчи 35 нафар фуқаролар иштирокида кенгайтирилган йиғилишлар ўтказилди.

Текширишлар жараёнида асосий эътибор фуқароларнинг ис-газидан захарланишнинг олдини олиш иситиш козонхоналарининг ва печларининг созлигига, дудбуронларининг тозалигига ва баҳор мавсумида атроф муҳитни тозалаш вақтида очик оловдан фойдаланмасликка қаратилди. Фуқаролар томонидан ноқонуний тарзда табий газни сурувчи насос мосламалардан ва газ тармоғига қўшимча тарзда резина шланглар улаб фойдаланиш, уйни ситиш мақсадида носоз ва қўлбола электр иситиш мосламаларидан фойдаланиш ҳолатларига чек қўйиш мақсадида ўзини-ўзи бошқариш органлари, газ ва электр хўжаликлари ходимлари ҳамда профилактика инспекторлари билан биргаликда аҳоли уйларида рейдлар ўтказиш кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда. Рейдлар давомида аниқланган ҳар қандай камчилик ва нуксонларни жойида бартараф этиш, ёнғин келиб чиқиш эҳтимоли бор бўлган мосламалардан ва носоз газ хамда электр ускуналаридан фойдаланаётган уй эгалари огохлантирилди, носоз ва талабга жавоб бермайдиган газ хамда электр мосламаларидан фойдаланишга чек қўйилди. Тадбирлар давомида маҳалла фуқаролар йиғинларида учрашув ва йиғилишлар ўтказилиб, содир бўлаётган ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида фуқароларга кенг тушунчалар берилмоқда. Хонадонларни текшириш жараёнида хар бир фуқароларга махсус китобга имзо чекиш йўли билан суҳбат ва йўриқномалар ўтказилди.

Нукус тумани ИИБ ЁХБ ва 16-сонли КЁХК ходим томонидан «Профилактика куни» тадбири туман худудида жойлашган масканлар ҳамда аҳоли уйларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишлари кучайтирилган тартибда давом эттирилмокда.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/1ebfbbbc172938f0fa680b97ef2521c1.JPG

http://kruz.uz/files/uploads/photos/7887014b6f14c1fa0a54363ec97fd91f.JPG

http://kruz.uz/files/uploads/photos/4b79ed11c80b3e8e54b72caaf2667c1f.JPG

http://kruz.uz/files/uploads/photos/13dad2112f6518cd2bbb59fb94957de9.JPG

http://kruz.uz/files/uploads/photos/250d5034ecbb1c9c01645e62320b5ff0.JPG

http://kruz.uz/files/uploads/photos/ff045d84811cf90c13328e740f489100.JPG

Бўлимлар