Қорақалпоғистонлик иккита суҳандон "Ёш суҳандонлар" танлови финалига чиқди

Нутқ маданиятини ўзлаштирган, бошловчи-сухандонлик қобилиятига эга бўлган 17 ёшдан 32 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этаётган республика "Ёш сухандонлар” танловининг иккинчи босқич ҳудудий иштирокчиларининг баҳслари ниҳоясига етди. Бу ҳақда мcс.уз хабар бермоқда.

Кеча ва бугун бўлиб ўтган танловларда ўз салоҳиятларини намоён қилиш имкониятига эга бўлган Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардан ташриф буюрган ғолиб ёшлар финал босқичига йўлланма олиш учун интилдилар.

9 март – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарёдан ташриф буюрган 45 нафар ёшлардан 17 нафари якуний финал босқичига йўлланма олдилар.

Булар орасида Қорақалпоғистон Республикаси номидан иштирок этаётган иккита ёш суҳандон Азиза Аскарбаева ва Алима Раметуллаева ҳам бор.

Бўлимлар