Қорақалпоғистонда ёнғин ҳавфида турган 9 та масканнинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди

Қорақалпоғистон Республикасида байрам тадбирлари ўтказилишига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/2e95e3472b2a54a2a572b1cf96ef0aee.JPG

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Шукурилло Аюбовнинг хабар беришича, байрам тадбирлари ўтказиладиган масканларнинг ва майдонларнинг аниқ рўйҳати тузилиб, 25 та жойда, атрофида жойлашган 589 та масканларда текширишлар ва ёнғин-профилактика кўриклари ўтказилди, 9328 та ахоли турар жойларининг ва 132 та кўп қаватли уйларнинг ёнғинга қарши текширувлар ўтказилиб, аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилди. Ҳар бир хонадонда ёнғиннинг олдини олиш йўналиши бўйича йўриқномалар ўтказилиб, махсус китобга қўл қўйдириш йўли билан кенг қамровли тушинтириш ишлари олиб борилди.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/a0ceaa8b1756915e2080fedc242e2c8f.JPG

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган 53 нафар фуқароларга жами
2 млн 291 минг 560 сў миқдорида жарима солинди, ёнғин ҳавфида турган 9 та масканнинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди ва 253 та носоз газ ва электр ускуналаридан фойдаланиш тақиқлаб қўйилди. Камчиликлар юзасидан махаллий Хокимликларига 22 маротаба, юқори ташкилотларига 54 маротаба ахборот хатлари ва тақдимномалар киритилди.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/4ce8163296ede50f993ed0b6474a1bcd.JPG

Байрам тадбирлари ўтказиладиган барча масканларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни зудлик билан бартараф этилиши юзасидан барча шахсий таркибни жалб этган холда ёнғин-тактик 1 маротаба машқ ва
132 маротаба машғулотлар ўтказилди.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/fdbb963ab31b9c63daa6c3c247cd856f.JPG

Байрам тантаналари ўтказиладиган масканлар ва улар атрофида жойлашган корхона-ташкилот, муассаса ҳамда аҳоли турар жойларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 192 нафар Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлар жалб этилиб, асосий байрам тадбирлари ўтказиладиган жойларда 21 та ёнғин ўчириш автомобиллари навбатчилиги ташкиллаштирилди. Корхона ва ташкилотлар, ўқув ва даволаш муассасаларида ҳамда махаллаларда 456 маротаба учрашувлар ўтказилди.

Бўлимлар