"Panamilk": Бир кунда 3 тоннадан ортиқ сутни қайта ишлаб чиқувчи корхона

"Ғазийне" нашри "Panamilk" белгиси билан анча танилган сут маҳсулотларини қайта ишлаш цехи ишлари билан танишди.

"Стройвектор" МЧЖ қошидан 2014 йилдан бошлаб ўз ишини бошлаган сутни қайта ишлаш цехи шу вақтда кунига 300 литр сутни қайта ишлаб, бир нечта турдаги маҳсулотларни тайёрлаган экан.

Бу маҳсулотларга бўлган талабнинг ортиши ва бугунги кунда хориждан олиб келинган ускуналар ёрдамида кунига 3 тоннадан ортиқ сут қайта ишланиб, 55 турдаги махсулотлар тайёрланмоқда.

Бу цехда тайёрланган сут, қатиқ, ёгурт, ряженка, қаймоқ, қатиқ, пишлоқ ва бошқа маҳсулотлар халқимизнинг дастурхонида ўз ўрнига эга бўлмоқда.

Ўтган йили фақатгина сутни қайта ишлашнинг ўзидан 1 млрд 800 минг сўмлик маҳсулотларни сотиб, давлатимиз ғазнасига бир неча миллион сўм солиқ ва бошқа тўловларни тўлаганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Маълум бўлишича, "Стройвектор" МЧЖ ўз ишини 2008 йилда бошлаган, шу вақтда 20 га яқин одамни иш билан таъминлаб, улар асосида темир бетон маҳсулотларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган.

Ўтган йилда бу йўналишда 7 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишланган.

Ҳозирги кунда бу жамиятда жами 150 дан ортиқ одам ишлаб келмоқда.

Албатта, бундай катта маҳсулотни йўлга қўйиш учун, бир қанча маблағ талаб этилади. Шу кунга қадар 3 млрд сўмга яқин миқдорда кредитлар олинган бўлса, улар белгиланган график бўйича тўланиб бўлиш арафасида турибди.

Бўлимлар