Олий Мажлис депутатлари 3-10 апрел кунлари Қўнғиротда халқ билан мулоқот қилишади

Қорақалпоғистон Республикасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар шу йилнинг 1-10 апрель кунлари оралиғида Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида бўлишади.  Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жолдас Абдужамилов хабар бермоқда.

Хизмат сафари давомида яъни 1-2 апрель кунлари барча депутатлар ўз сайлов округларида бўлиб халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларининг навбатдан ташқари сессияларида иштирок этишди.

3-10 апрель кунлари эса депутатлар Қўнғирот туманида халқ билан мулоқот қилишади. 

Kruz.uz сайтини Telegram'даги каналимиз орқали кузатиб боринг

Бўлимлар