Асли ўзбек бўлган россиялик тадбиркорнинг компанияси Қорақалпоғистонда пўлат қуйишни йўлга қўяди

Ўзбекистон ва Урал тоғ-металлургия компанияси пўлат қуйишни йўлга қўйиш учун Тебинбулоқ конида (Қорақалпоғистон) таркибида ванадий мавжуд бўлган титаномагнетит рудасини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳани амалга ошириш ҳақидаги меморандумни имзолади, деб ёзади UzNews'га, асосланиб daryo.uz сайти.

Мазкур ҳужжат 2017 йилнинг 3 апрелида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида бўлиб ўтган тадбир давомида имзоланди.

Инвестиция ҳажми — 1,5 миллиард доллар. Лойиҳа доирасида йилига 22 миллион тонна руда қазиб олинувчи очиқ конни қазиш, таркибида ўртача 65 фоиз темир бўлган темир рудаси концентратини олиш учун тоғ-кон комбинати, шунингдек, йилига 1,5 миллион тонна чўян ишлаб чиқариш қувватига эга металлургия комплексини қуриш кўзда тутилган.

Маҳмудов Искандар Қаҳрамонович 1963 йилнинг 5 декабрида Бухорода дунёга келган — асли келиб чиқиши ўзбек бўлган россиялик тадбиркор, Урал тоғ-металлургия компанияси асосчиси ва президенти. Forbes маълумотига кўра, 2016 йилда унинг бойлиги 4 миллиард долларни ташкил этган.

Бўлимлар