Мўйноққа ва Шўманой туманининг “Бирлашик” қишлоғига тоза ичимлик суви тортилади

Президентимизнинг жорий йил бошида Қорақалпоғистонга ташрифидан сўнг бу ерда катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати хабар беришича, Президентимизнинг 2017 йил 2 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра ишлар қизғин давом этмоқда.

“Маҳалла” хайрия жамоат фондининг 2 миллиард сўмлик маблағи ҳисобига Шўманай тумани “Бирлашик” қишлоғига ҳам тоза ичимлик суви етказиб бериш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бўлимлар