Қорақалпоғистонда фармацевтика саноатида бу йил янгидан 1 минг 96 иш ўрни яратилади

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Хўжамурат Қайпназаров «Қорақалпоғистон тонги» нашри мухбири А.Ортиқбоев билан суҳбатда янгидан ишга тушадиган фармацевтика саноати ҳақида айтиб ўтди.

«Фармацевтика саноатида жорий йилда умумий қиймати 83 миллиард сўмлик 28 лойиҳани амалга ошириш эвазига янгидан 1 минг 96 иш ўрни яратилади. Йирик лойиҳалардан бири – “Нукус Медтех” корхонасида йилига 250 миллион дона шприц ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. 27 миллиард сўмлик мазкур лойиҳа фойдаланишга топширилгач, 40 кишининг бандлиги таъминланади.

Шунингдек, “Гулайм” корхонасида йилига 60 миллион дона шприц ишлаб чиқариш бўйича 16 миллиард сўмлик лойиҳани рўёбга чиқариш орқали қўшимча 10 иш ўрни яратилади», - дейди Хўжамурат Қайпназаров.

Бўлимлар