"Дурдона" гуруҳи: "Қорақалпоқ халқидан жуда ҳам мамнумиз"

Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтган ёшлар фестивалида иккинчи бор иштирок этган "Дурдона" гуруҳи вакили Ўроқова Шохсанам Чимбой туманидаги гала-контсертдан кейин, фестивал ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Фестивал Чимбой туманида ажойиб тарзда ўтказилди. Биз "Дурдона" гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасига олтинчи марта келдик. Фестивалда эса мазкур ҳудудда иккинчи бор қатнашмоқдамиз. Фестивалдан ўзимиз учун кўп таасуротлар олиб, ўзига хос бир қатор маълумотларга эга бўлдик.
Қорақалпоқ халқидан жуда ҳам мамнумиз. Улар бизни жуда ҳам кўтаринки руҳда кутиб олишди ва меҳмондўстлиги билан бизни жуда ҳам хурсанд қилишди. Биз бунинг учун уларга миннатдорчилигимизни билдирамиз.
- Учрашувлар қандай таасурот қолдирди? Масалан сизларга берилган саволлар...
- Биз учрашувларда ёшларнинг аволларидан ҳайратда қолдик. Иқтидорли ва билимли ёшлар жуда ҳам кўп экан. Саволлар кўп бўлди. Қайсинисинидир алоҳида таъкидлаб ўтмоқчи эмасман.
- Ўтган йили фестивалда "Айдинлар" қўшиғини ёшлар билан биргаликда жўр бўлиб айтгандинглар. Лекин бу йил учрашувларда негадир бу қўшиқни айтмаяпсизлар?
- Биз бу қўшиқни ижро этмоқчи эдик. лекин қўшиқнинг асл муаллифи Гулназ Утепова бу қўшиқни айтди. Ана шу пайтда биз бу ашулани жуда ҳам соғинганимизни ҳис қилиб, улар билан биргаликда шу қўшиққа жўр бўлдик. Биз бундан ташқари қорақалпоқ тилида "Нукусим" номли қўшиқни ҳам ижро этганмиз. Насиб қилса ушбу тадбирларда бу қўшиқни ҳам ижро этамиз.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Бўлимлар