Шахриёр: "Ёшлар маркази"даги шароитларни кўриб хавасим келди"

Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтган ёшлар фестивалида таниқли реп устаси Шахриёр ҳам иштирок этди. Биз Нукус шаҳридаги Ёшлар марказининг очилиш маросимидан кейин хонандани суҳбатга тортдик.

- "Биз буюк юрт фарзандларимиз" шиори остида ўтказилган ёшлар фестивалида иштирок этганимдан бағоят хурсандман. Фестивални юқори даражада ўтказган барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Фестивалда қатнашиш мен учун шараф. Шу ёшларга катта умид билдирилмоқда ва уларга катта имкониятлар яратилиб берилмоқда. Қорақалпоқ ёшлари менда юқори таасурот қолдирди.
- Учрашувлардаги энг эсда қоларли воқеа қайси бўлди?
- Мактабда битта қизча менга жуда зўр савол берди. Ҳаётингизда нимани йўқотишни қўрқасиз деган саволни берди.
- Нима деб жавоб бердингиз?
- Мен авваламбор ота-онамни, кейин шу туғилиб ўсган жойим Ватанимни, қариндошларимни, мани азизларим бўлган мухлисларимни йўқотишдан қўрқаман дея жавоб қайтардим.
- Қорақалпоғистонга адашмасам учинчи бор ташриф буюришингиз шундайми?
- Ҳа
- Хўш олдингиларига нисбатан бу сафарги ташрифингизда қандай фарқни сездингиз?
- Ҳар келганимда янгича биноларга гувоҳ бўляпман. Бу сафарги ташрифимизда мана "Ёшлар маркази"нинг очилиши бўлди ва бу ердаги шароитларни кўриб хавасим келди. 3 йил олдин футбол шоуда ҳам иштирок этгандим. Ўшандаям стадион тўла эди. Бу сафарги гала-концертда ҳам стадион томошабинлар билан тўла.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Бўлимлар