O’zLiDeP Қораўзакда ишсиз фуқарога кредит олишда амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар билан ишлашиш бўлими” ва Қораўзак туман Кенгаши билан биргаликда тумандаги «Есим» МФЙда уюшмаган ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Учрашувни туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Алишер Давлетназаров очиб берди ва бошқариб борди.

Учрашувда партия вакиллари кун тартибидаги масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган Фармон ва қарорларни,  шунингдек кичик бизнес ва якка тадбиркорлик субъектлари ишларини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш мақсадида белгиланган имтиёзлар бўйича иштирокчиларга тушунчалар беришди.

Тадбир давомида ишсиз фуқаро Давлетияр Еримов мебел ишлаш ва таъмирлаш устахонаси очиш учун кредит олиш мақсадида амалий ёрдам сўради.  Мазкур масала бўйича “Агробанк” билан алоқага чиқилди ва айни пайтда фуқарога кредит берилиши назоратга олинди.

“Мебел устахонаси очиш учун кредит олиш мақсадида банкка мурожаат қилган эдим. Бироқ шу кунга қадар кредит беришни орқага суриб келишаётган эди.  Бугун O’zLiDeP ходимлари билан учрашувда мазкур муаммони айтган эдим,  улар бу борада амалий ёрдам кўрсатишди ва яқин орада кредит расмийлаштириладиган бўлди”,  - дейди Д. Еримов.

Шунингдек, учрашув давомида чорвачилик бўйича кредит олиш учун тавсиялар берилди.

 

Фурқат Юсупов

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати раҳбари

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар