Фотофакт. Амударёда 21 суннат тўйлари, 12 никоҳ тўйлари ўтказилди

Амударё туманида шу йилнинг 26 апрелида "Бек” тўйхонасида 21 нафар болажонларнинг суннат тўйлари, 12 жуфт келин-куёвларнинг никоҳ тўйлари ўтказилди, дея хабар бермоқда amunews.uz

Дастлаб улар туманимизнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилиб, Хотира майдонидаги ёдгорлик пойига гуллар қўйдилар. Сўнгра улар «Юсуф эшон бобо» жомеъ масжидида шаръий никоҳ ўқилди.

Тўй болалар эса истироҳат боғи ва туманимизда бўлиб турган кўчма ҳайвонот боғини сайр қилишди.

Муҳташам тўйхона олдида келин-куёвларни, тўй болаларни санъаткорлар карнай-сурнай садолари остида кутиб олишди.

Тўйхонага ёр-ёр, келин-саломлар садолари остида, бежирим либосларда, кўнгилларида оламча ҳаяжон билан кириб келган 12 жуфт келин-куёвларнинг, сарполари ярашган 21 нафар болажонларнинг юзларида ана шундай масрурликнинг ифодаси акс этиб турарди.

Тўй сабабчилари ясатилган тўкин дастурхон атрофига жойлашиб олгач, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Касаба уюшмалари ташкилотлари вакиллари уларни ҳаётларидаги унутилмас кун билан самимий қутлади.

Шундан сўнг тўй болаларга велосипедлар ва эсдалик совғалари, келин-куёвларга мебеллар жамланмаси сертификати ва никоҳ узукларисовға қилинди.

Тўйболалар номига "Халқ банки”нинг туман бўлимида очилган ҳисоб рақамларининг ҳар бирига 1 миллион сўм ўтказилган омонат дафтарчалар топширилди.

Никоҳ тўйлари ўтаётган келин-куёвларнинг иш билан таъминланганлик ҳолати ўрганиб чиқилиб, ишсизлари ишга жойлаштирилгани янги бунёд этилаётган оилаларнинг моддий фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши сўзсиз.

Сўнгра туман ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан 12 жуфт келин-куёвларнинг никоҳи қонуний қайд этилиб, никоҳ гувоҳномалари топширилди.

Тадбирда иштирок этган нуронийлар, келин-куёвларнинг, тўй болаларнинг яқинлари давлатимизнинг, жамиятимизнинг эътибори, муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ёшларнинг бахтиёр ва фаровон яшаши, ҳаётда муносиб ўринларини топиши йўлида кўрсатаётган ғамхўрликлари учун миннатдорчилик билдиришди.

Таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар даврага файз киритди.













































 

Бўлимлар