«Нукус-Хўжайли» автомобиль йўлининг 7 километри ва «Нукус-Чимбой-Тахтакўпир» автомобиль йўлининг 3 километри март ойида таъмирланмасдан қолди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, қарори ва фармойишлари ҳамда Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш ва унинг мониторингини ташкил этиш борасида шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг 2017 йилнинг 1 чорагида амалга оширган ишларини ўрганди. Натижада қўйидагилар аниқланди, дея хабар беряпти makan.uz

Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасида ҳам ижро интизомини мустаҳкамлаш ишлари яхши йўлга қўйилмаган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февральдаги «2017-2018 йилларда ҳудудий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2775-сонли қарори ижроси назоратсизлиги оқибатида қарор бандлари белгиланган муддатларда бажарилмаган.

Натижада, «Нукус-Хўжайли» автомобиль йўлининг 4-11 км оралиғини 2017 йилнинг март ойига белгиланган бўлагида реконструкция қилиш ишлари (250 млн сўмлик) амалга оширилмаган.

Ҳудди шундай, «Нукус-Чимбой-Тахтакўпир» автомобиль йўлининг 90-93 км оралиғини капитал таъмирлаш ишлари ҳам март ойига белгиланган бўлиб, (50 млн сўмлик) бу ишлар амалга оширилмаган.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар