Қорақалпоғистонда лицензиясиз йўловчи ташиш транспортига оид 398 та ҳуқуқбузарлик аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 мартдаги «Автомобил транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида»ги ПҚ-303-сонли қарори ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг ўтган даврида ўтказилган назорат тадбирларида йўловчи ташиш транспортини бошқариш бўйича ваколатли органлар томонидан шаҳар ва шаҳарлараро йўналишларга лицензия беришнинг белгиланган талабларига риоя қилинмаётгани каби 398 та ҳолатда ҳуқуқбузарлик аниқланди. 

Ушбу ҳолатлар бўйича ҳужжатлар шаҳар ва туман судларига юборилиб,  шундан 168 ҳуқуқбузарлик содир этган жисмоний шахсларга нисбатан жами 5 миллион 848 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди. 

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар