Қонликўлда 20 та никоҳ тўйи ўтказилди (фото)

Қонликўлда  20 ёш оиланинг никоҳ тўйлари ўтказиб берилди.  Бу тўйлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва бир қатор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилмоқда. 

Миллийлигимизга асосланган тўй базми эрта тонгдан тумандаги 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида келин-куёвларнинг тўйга тайёрлиги билан бошланди.  Шу жойдан ҳар бир ёш оилани тўйхонага етказиш учун биттадан автомобил ажратилиб,  тўй сайили ўтказилди.

Ёш оилалар дастлаб туман марказидаги “Хасратли она” хотира майдонига гулчамбарлар қўйишди.  Шундан сўнг улар туман марказидаги “Мaxima” кафесида яхши кутиб олинди.

Бу ерда йиғилганларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев,  туман ҳокими М.Қосназаров,  Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари бирлашмаси кенгаши Раиси У.Жалменов ва бошқалар табриклашди.

Шундан сўнг Ўзбек ва қорақалпоқ эстрадаси юлдузлари А.Надирова,  Г.Асалхўжайева,  А.Алламбергенов ва бошқа санъат вакиллари қўшиқ куйлаб,  тўйга ўзгача файз киритишди.

Ёш оилаларга расмий равишда никоҳ тузилганлиги ҳақида ФХДЁ бўлимининг гувоҳномаси ва никоҳ узуклари тантанали тарзда топширилди.  Ҳар бир оила учун кийим-кечаклар,  ётоқхона,  мебеллар жамланмасининг сертификатлари топширилди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар