Олий Мажлис депутати Берунийда 20 га яқин муаммоларни ўрганиб чиқди

Айни пайтда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг аҳоли билан юзма-юз мулоқотлари турли долзарб масалаларга жойида ечим топиш, ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.

7-Орол сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Либерал Демакратик партияси фракцияси аъзоси Ханиязов Зафар Базарбаевич Беруний тумани «Саркоп» ОФЙ ҳудудида аҳоли билан очиқ мулоқотларни ўтказмоқда. Аҳоли билан мулоқот асносида ҳудудлардаги давлат бошқаруви идорлари ҳамда муассасалари фаолиятини таҳлил қилиб, уларда ҳал этилиши лозим бўлган масалаларга мутасаддилар эътиборини қаратмоқда.

Депутат Беруний тумани марказидан 15 км масофада жойлашган овул фуқароларининг холидан хабар олиш мақсадида 1 май куни 14 хонадонга борди. Ҳудуддаги асосий муаммолар ўрганилди. Саркоп ва Палваш МФЙни боғловчи ички йўлда автобус ва йўналишли такси қатновини йўлга қўйиш, Саркоп ва Палваш аҳоли манзилларидан шахар коллежларига қатновчи автобуслар қатнови ташкил этиш, фуқаро Инобат Худайбергеновага қўшимча ер ажратиш, Шеримбетов Рустамнинг хонадони атрофи қум билан ўралган томорқа экиш учун ер йўқлиги, тадбиркорлик учун ер ажратиш (сартарош), 61-мактабда ташкил этилаётган иссиқхонага 4.5 млн сўм кредит маблағини ажратиб бериш, Саркоп ОФЙ, Палваш МФЙда ҳаммом, сартарошхона, гўзаллик салонлари, стадион ташкил этиш,  Саркоп ОФЙда маҳалла маслаҳатчиси штатини киритиш худуддаги ахоли пунктларида электр энергияси қувватини меъёрида етказиб бериш учун ТП ларни алмаштириш, 12-мактаб ёнидаги ТП атрофини ўраш, маҳаллада газ баллон алмаштириш шахобчаси ташкил қилиш, Нур ҚВПси негизида ташкил этиладиган оилавий поликлиника учун қўшимча бино қуриш, Жуманиязов ҚВП ўрнида ижтимоий дорихона филиали ташкил этиш, Аҳлатларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш, 48-мактаб ёнида жойлашган ахлат йиғиш ўрнини бошқа жойга кўчириш. Тунги ёритгичлар ўрнатиш каби муаммолар ўрганилди.

Шунингдек, депутат тумандаги баъзи оилавий тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг иш фаолияти билан танишиб чиқди. Учрашув пайтида уларга юртимизда сўнгги пайтлари қабул қилинаётган қонунлар, айниқса тадбиркорларга берилаётган енгилликлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Бўлимлар