Белоруссияга сафардан сўнг Қонликўлда қўшма корхона ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида бўлиб ўтган мажлисида белгилаб берилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш, туманда келажакда ғўза майдонларини камайтириш ва чорвачиликка ихтисослаштириш, чорвачилик соҳасида ихтисослашган фермер хўжаликлари ва мутахассислар тажрибасини орттириш, замонавий чет эл технологиялари ва ютуқлари билан танишиш ва ўрганиш мақсадида Қонликўл тумани ҳудудидаги фермер хўжаликлари ва мутахассислари 2017 йилнинг яқинда Белоруссия Республикасида сафарда бўлди, дея ёзмоқда makan.uz

Белларусияга сафардан сўнг Қонликўлда қўшма корхона ташкил этилиши мумкин

Юқорида таъкидланган топшириқлар асосида Белоруссияга Қонликўл тумани ҳокимлиги комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи Ш.Джанашов, туман қишлоқ ва сўв хўжалиги бўлими бош мутахасиси Ж.Жубанов, туман ветеринария бўлими бошлиғи Б.Жумамуратов, «Қонликўл агротаъминот» фермер хўжалиги бошлиғи А.Ризаев, «Нурек» фермер хўжалиги бошлиғи Д.Дуримбетов, «Махмуд агросервис» фермер хўжалиги бошлиғи М.Мухамеджонов, «Наўрызлы Истам» фермер хўжалиги иш йўритувчиси Ф.Джуманиязов, «Ақсынгүл» фермер хўжалиги иш йўритувчиси Т.Джиемуратов, «Гафур» фермер хўжалиги иш йўритувчиси И.Сейтжанов, Қорақалпоғистон Республикаси Экономика Министрлиги қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари Ф.Таджимуратов, «Қайыпназарова Саёра» фермер хўжалиги иш йўритувчиси А.Дошымбетовлар хизмат сафарига бориб келишди. Сафар штирокчилари Белоруссия Республикасига сафари давомида Минск шахри «БЕЛОРУСОЧКА» санаториясида бўлишди. Шу ердан ҳар куни белгиланган дастур буйича корхоналарга бориб тажирийба алмашти.

Белларусияга сафардан сўнг Қонликўлда қўшма корхона ташкил этилиши мумкин


15-16-март кунлари чорвачилик буйича Беларус Миллий академиясининг илмий-амалий маркази Бош директори Попков Николай Андреевич, сут ва гўшт ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги фанлари кандидати интенсив технологияларни ривожлантириш лабараторияси бошлиғи, доцент Музыка Андрей Анатольевич, танлаш ва кўпайттириш маркази бошлиғи «Беларус илимий ва чорвачилик амалий маркази» Коренец Иван Николаевичлар тарафидан чорвачилик молларини сут маҳсулотларини етказиб берувчи Черно-Пестрой номли зоттор моллари ҳаққида тушинтириб берди. Шу чорва молларининг тирик ўлчами 700-750 кг, бўйи 140 см, узинлиги 165 см, бир кунда 33-35 кг (бир йилда 11-12 минг кг) сут беради.

Сафар давомида 17-март күни Беларуссия Республикасы саноат маркази «МТЗ-ХОЛДИНГ» очиқ акциядорлик компаниясида Маркетинг маркази бошқарув бошлиғи ўринбосари Суровец Александр Анатольевич тарафида МТЗ тракторлари ҳақида ва янгидан чиқарилаётган тракторлар билан танишиб келишди.

Белларусияга сафардан сўнг Қонликўлда қўшма корхона ташкил этилиши мумкин

20-март күни терини қайта ишлаш заводида бўлиб териларни қайта ишлаш ускуналари билан танишишди.

Ушбу сафар давомида фермер хўжаликлари Белоруссия Республикасидан зоттор чорва молларини олиб келиш, қишлоқ хўжалиги техникаларини шартномалар асосида олиш, шунингдек ҳамкорликда янги корхоналар ташкил қилиш бўйича ўзларининг истиқболли лойиҳаларини амалга ошириш истагини билдиришди.

Белларусияга сафардан сўнг Қонликўлда қўшма корхона ташкил этилиши мумкин

Қонликўл тумани ҳокимлиги фермер хўжаликларининг чорвачиликни ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларини ўрганиб чиқиб, Белоруссия Республикаси ишбилармон доиралари билан биргаликда чорвачиликни ривожлантиришда қўйидаги истиқболли лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қилади:

1. «Науризли Истам» фермер хўжалиги базасида 500 бош қорамол боқишга мўлжалланган, сут етиштириш ва қайта ишлаш йўналишида қўшма корхона ташкил қилиш. Фермер хўжалигида 170 га ер майдонлари, бино ва иншоатлар мавжуд.

2. «Қайипназарова Саёра» фермер хўжалиги базасида 300 бош қорамол боқишга мўлжалланган, сут ва гўшт етиштириш, қайта ишлаш йўналишида қўшма корхона ташкил қилиш. Фермер хўжалигида 113,5 га ер майдонлари, бино ва иншоатлар мавжуд.

3. «Ақсунгул» фермер хўжалиги базасида 350 бош қорамол боқишга мўлжалланган, сут етиштириш ва қайта ишлаш йўналишида қўшма корхона ташкил қилиш. Фермер хўжалигида 101,6 га ер майдонлари, бино ва иншоатлар мавжуд.

4. «Нурек» фермер хўжалиги базасида 250 бош қорамол боқишга мўлжалланган, сут ва гўшт етиштириш, қайта ишлаш йўналишида қўшма корхона ташкил қилиш. Фермер хўжалигида 68,6 га ер майдонлари, бино ва иншоатлар мавжуд.

5. Чорвачиликни ривожлантиришда Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ва туманларига Белоруссиядан келтирилган наслли қорамоллар етказиб бериш бўйича чет эл корхонасини ташкил қилиш. Бунда туман ҳокимлиги ер, бино ва иншоатлар билан таъминлашга зарур шарт-шароитларни яратиб беради.

Лойиҳаларни амалга оширишда шарт шароитларни яратиб бериш, ер-сув масалалари, бўш турган бино ва иншоатлар ва коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилишини таъкидлаб Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш бош бошқарма бошлиғи М.Ғ.Юсуповга хат жўнатди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар