Rally Muynak иштирокчиларини рўйхатга олиш 10 май куни якунланади

13—20 май кунлари Ўзбекистон бўйлаб учинчи автопойга — Rally Muynak бўлиб ўтади. Бу ҳақда Facebook’даги «GoRally.uz» гуруҳига асосланиб,  «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Пойга иштирокчилари Самарқанд, Бухоро, Хива, Мўйноқ ва Нукус шаҳарларига автосаёҳат уюштиради.

Rally Muynak ўтказилишидан кўзда тутилган мақсад ички туризм ва Ўзбекистон бўйлаб автомобилда сайёҳатни тарғиб этишдан иборат.

Унинг иштирокчиларини рўйхатга олиш 10 май, чоршанба куни якунланади.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар