Олий Мажлис депутати Жолдасбай Абдижамилов Берунийлик тадбиркорга 100 млн. cўм кредит олишда ёрдамлашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жолдасбай Абдижамилов Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида 1-10 май кунлари оралиғида 13,51,65,64,60,53-сонли мактаб битирувчилари, 17-27-1-сонли мактабгача таълим муассасаларида, Беруний енгилсаноат касб-ҳўнар коллежи, Беруний қурилиш ва коммунал хизмати касб-ҳўнар коллежи ҳамда Беруний майиший хизмат касб-ҳўнар коллежи ёшлари билан учрашди.

Шунингдек депутат туман ҳокими ўринбосари, туман Кенгаши депутатлари билан биргаликда тумандаги “Тинчлик”, “Қизилқалъа”, “Навоий” овул фуқаролари йиғинларида бўлиб аҳоли билан учрашди.

Учрашувлар давомида билдирилган таклиф ва фикрлари уларни уйлантираётган муоммалари билан қизиқиб, жойида ҳал қилиниши мумкин бўлган масалаларни туман мутассаддилари билан маслаҳатлашиб ҳал қилди.

Масалан “Саодат” фирмасини юритаётган тадбиркор М.Содиқов ўз тадбиркорлик фаолиятини кенгайттириш мақсадида 100 млн сўм миқдорида кредит олиш учун қишлоқ қурилишбанк туман филиалига ҳужжатларини топшириш истаги борлигини билдирди. Бу масала мазкур банк бошқорувчиси билан гаплашилиб икки кун ичида ҳал қилинди.

Шунингдек, “Шоббоз Чинори” фирмасини юритаётган тадбиркор ҳам 500 млн сўмлик кредит ҳисобидан ўз тадбиркорлик фаолиятини кенгайттириш истагини билдирди. Бу масалаҳам Қишлоқ қурилишбанк туман филиали билан гаплашилиб ҳужжатларини топширганидан сўнг 10 кун муддат ичида ижобий ҳал этилиши билдирилди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар