"Қирқ қиз" ресторанида кегейлилик 19 ёш оиланинг никоҳ тўйи ва 33 та боланинг суннат тўйи ўтказилди

7 май куни Нукус шаҳридаги "Қирқ қиз" тўйхонасида Кегейли туманидаги ижтимоий муҳофазага муҳтож 19 келин-куёвларнинг никоҳ тўйлари ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилоти бирлашмаси кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тўйхонага "Ласетти" автомашиналарида келган келин-куёвлар тантанали тарзда кутиб олинди.

Келин-куёвларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ибрагимова,  Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг раиси У. Жалменов ва туман ҳокими М. Абдиров табриклаб,  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан тайёрланган тўй совғалари топширилди.

10 май куни эса мазкур тўйхонада Кегейли туманининг ижтимоий муҳофазага муҳтож 33 оила фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилди.

Суннат тўйларини ўтказилган болаларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари М.Жуманов,  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вакили Ҳ.Шарипов,  Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг раиси У.Жалменов ва туман ҳокимининг ёшлар сиёсати ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Қ.Бекимбетовлар табриклаб,  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан тайёрланган тўй совғалари топширишди.  Шунингдек,  суннат қилинган болаларнинг номига очилган бир миллион сўмлик пул маблағлари ўтказилган дафтарчаларни тантанали тарзда топширди ва туман ҳокимияти ва ҳомийлар томонидан болалар учун тайёрланган велосипедни болаларга совға қилишди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар