Қорақалпоғистонда 72 та халк хўжалиги объекти янгидан қўриққа қабул қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси Давлат аҳамиятига эга стратегик объектлар, иқтисодий ишлаб чиқариш объектлари, банк муассасалари, маҳкама ва ташкилотлар, ўқув муассасалари, савдо шахобчалари қўриқлаш ички ишлар органи ходимлари, харбийлаштирилган соқчи, қоровул хизмати, тунги йўналишлар ва техник қўриқлаш пункт нарядлари томонидан шартнома асосида қўриқланади. Бу ҳақда ҚР ИИВ ўринбосари, полковник Ш.Аюбов маълум қилди. 

Объектлар ва фуқарлар хонадонларининг ишончли қўриқланиши ҳамда хавфсизлигини таъминлаш, талон тарожликни олдини олиш, қўриклаш хизмати фаолияини ташкилаштириш фуқароларимизга тушунтириш ишларини олиб бориш, хизматга замонавий техника воситалари тизимларидан кенг фойдаланиш юзасидан тадбирлар жадал олиб борилмоқда. 

Ички ишлар идораларининг сохавий хизматлари билан қўриқлаш бўлинмалари ходимларининг ўзаро ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида 12 та холат аниқланиб шаҳар туман ИИБлари томонидан Узбекистон Республикаси ЖК нинг турли моддалари асосида жиноят ишлари қўзғатилди.

Олиб борилаётган тарғибот ташвиқот ишлари натижасида бугунги кунда ўтган йилга нисбатан 72 та халк хўжалиги объекти янгидан қўриққа қабул қилиниб, 64 та объект қўриқлаш-ёнғин сингнализацияси воситаси билан жиҳозланди. 22 та объект тунги ички ишлар идораси ходимлари тунги қўриқлаш йўналиши билан 49 та техник қўриқлаш пунктига ва 25 та фуқаролар хонадонлари қўриқлашга янгидан қабул қилинди.

Халқ хўжалиги объектларидан майда ташмачилик ва талон-тарожлик содир қилган шахслар ушланиб, улардан 11 млн. 73 минг 618 сўмлик моддий товар бойликлари давлатга қайтарилди. Ушбу шахсларга нисбатан 11 млн 587 минг 590 сўм миқдорида маъмурий чора кўрилди.

Олиб борилган ижобий ишлар билан бир қаторда соҳада Президентимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлари талабларидан келиб чиқиб кенг тарғиб қилиш, фуқароларимизни ишончини оқлаш, кўплаб ишчи ўринларини очиш, олиб борилаётган бугунги ишлардан қониқмай танидий кўз қараш билан, ҳар бир ходим ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндошиши шу ўринда кенг жамоатчилик ўзини ўзи бошқариш органлари оммавий ахборот воситалри кўмагидан кенг фойдаланиш зарур.

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар