Қорақалпоғистондаги туман газеталарининг веб-сайтлари: Ютуқ ва камчиликлар

Қорақалпоғистон Республикасида 14 та туман ва битта шаҳар мавжуд ва уларнинг барчасининг ўз газеталари бор.  Афсуски ана шу нашрлар орасида атиги 4 тасининггина веб-сайти ишлаб турибди.  Келинг даставвал ана шу газета сайтларининг ютуқ ва камчиликлари ҳақида қисқача тўхталиб ўцак.

“Ақманғит тани” газетаси (aqmangittani.uz)

“+”:  Нукус туманининг газетаси охирги пайтларда янгиликларни тез-тездан жойлаштирмоқда.  Кўпчилик янгиликларнинг расмлар орқали берилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.  Сайтда жами 9 та рукн мавжуд.  Ўнг томонда жойлаштирилган календар орқали эса янгиликлар архивидан унумли фойдаланиш имконияти мавжуд.  Ўзингизга керакли бўлган маълумотни излаш имкони ҳам бор. 

“-”:  Сайтнинг энг катта камчилиги расмлар билан ишлашишда.  Агар бу камчилик бартараф этилса сайтнинг дизайни ҳам анча чиройли кўринишга келган бўларди.  Сўровноманинг рус тилида берилганига ҳам эътибор қаратиш лозим.

“Тахтакўпир тани” газетаси (taxtatani.uz)

“+”:  Тахтакўпир туманининг газетасининг сайти 3 тилда фаолият юритади.  Қорақалпоқ тилидаги материаллар тез-тездан эълон қилиниб борилмоқда.  Ҳар бир янгилик расмлар орқали бериб борилаётгани ҳам таҳсинга сазовор. 

“-”:  Сайтнинг инглиз ва ўзбек тилидаги контентида ҳеч нарса йўқ.  Шу боис сайтда фақат бир тилни қолдириш лозим.  Боз устига қорақалпоқ тилидаги контент рус тили контентида жойлаштирилган.  Бунга ҳам эътибор бериб,  уни тўғирлаб қўйиш даркор.

“Тараққиёт кўзгуси” (amunews.uz)

“+”:  Амударё туманининг нашрида 9 та рукн мавжуд.  Amunews.uz сайтида материаллар деярли ҳар куни эълон қилиниб борилади.  Шунингдек,  мазкур сайтда “Amu TV” телеканалининг кўрстувлари бериб борилади ва “Жайҳун садоси” интернет радиосини онлайн эшитиш имконияти ҳам мавжуд.  Сайтда қизиқарли маълумотлар,  хорижий валюта курслари,  видео ва фотошарҳлар,  кун латифаси,  кун ҳикматларининг бор ва сизда ўз янгиликларингизга сайтга юбориш имкониятига ҳам эгасиз.

“-”:  Сайтнинг тепасида икки тил кўрсатилган.  Бироқ рус тилидаги контент мавжуд эмас.  Шу боис бу жойдан рус тилини олиб ташласа ҳам бўлади.

“Жарқин келешек” (jarqinkeleshek.uz)

Чимбой туманининг нодавлат газетасининг веб-сайтида айни пайтда техник ишлар олиб борилмоқда. 

 

Туман газеталарининг веб-сайтлари ҳақида қисқача бўлсада танишиб чиққан бўлсангиз керак.  Ўз-ўзидан савол туғилдаи қолган туманлар ва Нукус шаҳрининг бош газеталари қачон веб-сайтига эга бўлади?

Таклиф:  Агар туман газеталари сайт очишга,  уни доимий тарзда янгилаб боришга  қийналишса,  ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларига эга бўлишса яхши бўларди назаримда.  “Facebook”да алоҳида саҳифа,  “Telegram”да канал очишса ўз ўқувчиларига янада қулайлик яратган бўларди.  Тармоқлар орқали газетада эълон қилинган энг муҳим янгилик ва мақолаларни эълон қилиб боришларини таклиф қилган бўлардим.  Бу таклиф ўз сайтига эга газеталарга ҳам тегишли.   

Фурқат Юсупов

ТОП-15. Қорақалпоғистондаги ҳокимиятлар сайтлари рейтинги >>>

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

 



Бўлимлар