Қораўзакда бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди

Қораўзак туман ҳокимлиги, туман Прокуратураси,   Бандликка кўмаклашиш маркази, Хотин-қизлар қўмитаси,   статистика,   тижорат банклари, «Бир дарча» маркази ҳамда давлат солиқ инспекцияси билан ҳамкорликда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.   

Ярмарка ишида туманда фаолият олиб бораётган 38 та корхона,   ташкилот ва муассасалар ўзларида мавжуд 92 та бўш (вакант) ва захирадаги (квоталанган) иш ўринлари билан иштирок этдилар. Ярмарка давомида туман Бандликка кўмакалашиш маркази томонидан 7 нафар тикувчилик мутахасислиги бўйича коллеж битирувчиларини янги ташкил этилаётган “Қалбийке ЭКСПО” МЧЖга ишга жойлаштириш мақсадида тўрт томонлама шартномалар тузилди.  

Тадбирда 42 нафар фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар,   8 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича маслаҳатлар берилди ҳамда 10 меҳнат ярмаркаси иштирокчилари бир ой муддатга касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларига юборилди.  

Шунингдек,   ярмаркада тижорат банклари ва солиқ органлари вакиллари томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшлар учун микрокредитлар олиш ва солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар