Элликқалъалик тадбиркор фаолиятини кенгайтириш мақсадида 500 млн сўм кредит олди

Орамизда шунақа тадбиркорлар ҳам борки улар ўз ишини пухта бажариб,  даромад олар экан, топган фойдасини ўз манфаатидан орттириб,  аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам беришга ҳам илинишни бош мақсади қилиб қўяди.  Элликқалъа туманида фаолият юритувчи “Бўстон транс сервис” масъулияти чекланган жамият раҳбари ҳам ана шундайлардан.  Мазкур жамият ўз фаолиятини 2006 йил май ойида 5-6 нафар ходим билан 240 млн.  сўм кредит олиш эвазига бошлаган эди. 

Бугунги кунда 25 нафар фуқарони иш билан таъминлаган мазкур корхона 8 автобус,  3 микроавтобус,  6 енгил автомашиналар билан Бўстон-Нукус,  Бўстон-Тўрткўл,  Бўстон-Беруний йўналишларида туман ва қўшни шаҳар,  туман аҳолисига хизмат қилиб келмоқда. 

Корхона фаолиятини янада кенгайтириш,  яъни 5 та енгил машина ҳамда 5 та автобус харид қилиш,  уларни тўлов терминаллари билан таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадида 500 млн.  сўм кредит олинди.  Бу ўз навбатида аҳолига кўрсатиладиган транспорт хизмати сифат даражасининг яхшиланишига хизмат қилиши шубҳасиз. 

Ўрни келганда айтиш жоизки,  мазкур корхона тумандаги намунали корхона сифатида солиқларни ўз вақтида тўлаб келади.  Ўз фойдасидан ортиб бошқа кимсаларга наф келтириш ҳамманинг ҳам ҳаёлига келавермайди,  ҳаёлига келса ҳам уддасидан чиқа олмайди. 

Корхона раҳбари тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлашни ният қилган эди.  Ўз ниятини ана шундай кимсаларнинг давлат олдидаги ер ва мол-мулк солиқларини тўлаб беришда намоён қилди.  Бу йилда эса тумандаги кам таъминланган 5 оилага корхона ҳисобидан паррандалар инъом қилинди. 

Бу каби хайр-саховат ишлари учун эса яхшиларнинг дуоси билан фаолиятнинг равнақ топишига ҳеч ким шубҳа қилмаса керак. 

Н. Розибаева,  Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати 

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даги гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар