Олий лига. Қорақалпоғистонлик футболчилар учун омадли келган тур

Олий лиганинг 7-тур учрашувлари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Хўш ушбу турда Қорақалпоқ футболи тарбияланувчилари қандай ўйнашди? KRuz.uz сайти бу ҳақда тўхталиб ўтади.


Саламат Қуттибаевдан учинчи гол
“Бухоро” таркибида тўп сураётган Саламат Қуттибаев “Қизилқум”га қарши баҳснинг 65-дақиқасида ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилди. Бухороликлар сафарда қўлга киритилган муҳим 3 очко эвазига 6–ўринга кўтарилиб олишди. Мазкур гол Саламат учун мавсумдаги учинчиси бўлди. У ўйиннинг 83-дақиқасида ўз ўрнини Баҳодир Пардаевга бўшатиб берди.


Наврўз Алимов ярим соат ўйнади
“Қўқон-1912” футболчиси Наврўз Алимов “Металлург” билан ўйиннинг 61-дақиқасида Абдуллоҳ Олимовнинг ўрнига захирадан майдонга тушди. Афсуски Наврўзнинг майдонга тушиши, жамоаси учун омадли келмади. Қўқонликлар сафарда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди ва турнир жадвалининг 13-поғонасига тушиб кетишди.


Дамир Низанов ўйнамади
“Нефтчи” шарафини ҳимоя қилаётган Дамир Низанов “Шўртан”га қарши ўйинда майдонга тушмади. Унинг жамоадошлари ўз майдонида Ғузорликлар билан 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.


Ойбек Нурбоев энг яхши футболчи
“Қўқон-1912”да ўйнаётган яна бир қорақалпоғистонлик футболчи Ойбек Нурбоев “Металлург”га қарши ўйинда майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Гарчи унинг жамоаси 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса ҳам, Ойбек жамоасининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.

Nasaf vs Andijon 3:0
Азамат Алланиязовдан навбатдаги гол
"Насаф" шарафини ҳимоя қилаётган Азамат Алланиязов ушбу турда “Андижон”га қарши ўйиннинг 61-дақиқасида ўйинда ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилди. Бу Азаматнинг ушбу мавсумдаги учинчи голи эди. Ўз майдонида йирик 3:0 ҳисобида зафар қучган Қаршиликлар 19 очко билан учинчи ўринда боришмоқда.

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: KRuz.uz

Бўлимлар