Қорақалпоғистонда жиноят содир этган ва қидирувда бўлган 9 нафар шахс қўлга олинди

Оролбўйи шаҳар ва туманларида «Профилактика куни» муносабати билан ўтказилаётган тадбирларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, дея хабар бермоқда «Қорақалпоғистон тонги» нашри.

Жиноят содир этган ва қидирувда бўлган 9 нафар шахс қўлга олинди.

Жиноятлар, ҳуқуқбузарликлар ҳамда кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида таълим муассасаларида 1605 марта, корхона ва ташкилотларда 506 марта, маҳаллаларда 2068 марта учрашувлар ўтказилди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар