Тўрткўлда “Тез ёрдам” автоуловининг 5 таси таъмирталаб бўлиб қолган

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида бўлиб, ҳудудни ривожлантириш борасидаги энг муҳим вазифаларининг ижроси билан танишдилар, халқ билан мулоқот чоғида аниқланган муаммолар ечимини белгилиб беришди.

Парламент аъзолари туманда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишларни атрофлича таҳлил этиб, кўрсатилаётган хизмат сифати ва дори-дармон воситалари билан таъминланиш даражаси билан қизиқдилар. Аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш муассасалари учун умумий амалиёт шифокорлари етишмайди, тиббиёт бирлашмасида дори-дармон билан таъминланиш даражаси 47 фоизни, қишлоқ врачлик пунктларида эса бу кўрсаткич 38 фоизни ташкил этади.

Тиббиёт бирлашмасининг айрим бўлимларида замонавий тиббиёт ускуналарига зарурат сезилмоқда. Мавжуд 20 та “Тез ёрдам” автоуловининг 5 таси таъмирталаб бўлиб қолган. Оилавий поликлиника шифокорларининг қабули режа асосида ташкил этилмаган.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар