Бахтбек Ельманов Чехиядаги конференция ҳақида: "Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва инсон саломатлиги биринчи масала"

2017 йил 13-15 июн кунлари Чехиянинг Острава шаҳрида "Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва инсон саломатлиги" мавзусида Европа иттифоқи давлатларининг атроф муҳит ва соғлиқни сақлаш вазирларининг иштирокида VI конференцияси бўлиб ўтди. 

Ўтказилган конференция Европа иттифоқининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва инсон саломатлиги йўналишидаги сиёсатининг такомиллаштирувчи ўзгача платформа бўлиб ўзида Европанинг барча структураларини ва ҳудудларини қамраб олган. 

Барчамизга маълум,  экологик муаммолар ва инсон саломатлиги аҳамияти бўйича ҳозирги вақтда дунё юзида биринчи ўринга чиққан глобал муаммо ҳисобланади. 

Конференция иштирокчиларининг фикрича иқтисодий муаммолар фақат бир давлат муаммоси бўлиб қолмасдан,  транс чегаравий аҳамиятга эга муаммога айланиб улгурган.  Берилган маълумотларга қараганда Европа иттифоқининг ўзида деярли ҳар йили 1,5 млн.  одам экологик факторлар сабаб ҳаётдан кўз юмар экан. 

Острава шаҳрида бўлиб ўтган конференция асосан эътибор берилган қуйидагиларни ташкил қилди? 
- Ҳавонинг ифлосланиши. 
- Ичимлик сувининг тозалиги ва санитарияси. 
- захарли кимёвий чиқиндилар. 
- Хўжалик чиқиндилари ва ифлосланган ҳудудлар. 
- Климатнинг ўзгариши. 

Конференция доирасида соғлиқни сақлаш,  атроф муҳитнинг тозалигини сақлаш,  тоза сув,  тоза ҳаво ва бошқа мавзулар бўйича 3 кун давомида 53 мамлакатдан 450 одам иштирокида қизғин фикр алмашувлар бўлиб ўтди. 
 
Конференция якунида атроф муҳит ва инсон саломатлигини бўйича Острава декларацияси қабул қилинди. 

 

Б.Ельманов

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бўлимлар