Нукусда Олий суд раисининг сайёр қабулида, Халқ қабулхонасига мурожаат қилган фуқаро суд залида қамоқдан озод этилди

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонасида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси Қозимжон Комиловнинг иштирокида сайёр қабул ташкиллаштирилди,  дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги.  

Қабулда фуқаро Рустем Қаллибековнинг суд ҳукмидан норози бўлиб ёзган мурожаати апелляция тартибида кўриб чиқилди. Ўтказилган очиқ суд мажлисида фуқаро Р.Қаллибековнинг оилавий аҳволи,  олдин судланмаганлиги ва қонун олдида пушаймон бўлиб ҳаммадан кечирим сўрагани сабабли унга эркидан айириш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб,  шу вақтнинг ўзида суд залида қамоқдан озод этилди. 

- Ўғлимни билиб-билмай қилган жинояти бўйича тайинланган жазога норози бўлиб,  Президентимизнинг халқ қабулхонасига мурожаат этган эдим,  - дейди Рустем Қаллибековнинг онаси Зийнатхан Алланиязова.  - Мана бугун аризамизни сайёр қабулда кўриб чиқиб,  ўғлим суд залидан эркинликка чиқарилди.  Бунинг учун Президентимизга ўзимнинг чексиз оналик миннатдорчилигимни билдираман.  Бундан буён ўғлим ишлаган хатоларини такрорламайди ва юртимизнинг лойиқ ўғлони бўлишига кафолат бераман. 

Шу куни турли мазмундаги мурожаатларнинг қонуний ва одил ечим топишини таъминлаш йўналишида тегишли судларнинг раҳбарларига ва судяларга аниқ вазифалар белгилаб берилди. 

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг



Бўлимлар