"Водители Нукуса" гуруҳи аъзолари Нукусда бепул минерал сув тарқатишмоқда (фото)

"Телеграм"даги "Водители Нукуса" гуруҳининг фаоллари "Иссиқ кунда бепул минерал сув" номли акцияни ташкиллаштиришди.  Бу ҳақда гуруҳ аъзоси Бахтияр Кадирбергенов журналист Фурқат Юсуповга маълум қилди. 

Акцияни ўтказишдан мақсад 45 градус иссиқда қурилишда ишлаётган усталар,  шифохоналарда яқинларини кутиб ўтирган инсонлар ва йўлдаги йўловчиларни кайфиятини кўтариш ва уларга муздай сув улашиш бўлиб ҳисобланади. 

Акция 6-7 июл кунлари бўлиб ўтди.  Унда гуруҳ фаоллари кўнгилларидан чиққанича пул йиғиб ҳар куни 160 та идишда сув  сотиб олишди ва уларни қурилиш майдонларида хизмат қилаётган усталар,  шифохоналарда яқинларини кутиб ўтирган инсонлар ва даволанаётганларга тарқатишди. 

Гуруҳ аъзоларининг таъкидлашича мазкур акция ҳар куни давом этади. 

Бўлимлар