Қ.Узақов "Бақшилиқ" МФЙнинг янги оқсоқоли этиб сайланди

Қорақалпоғистонда фуқаролар йиғинининг бошлиқлари (оқсоқоллари) ва юларнинг маслаҳатчиларини сайлаш бошланди.

Нукус шаҳридаги "Бақшилиқ" МФЙда 418 хўжаликда 3 мингга яқин аҳоли истиқомат қилмоқда. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан бўлажак сайловни ташкиллаштириш билан ўтказиш мақсадида белгиланган қонун талаблари доирасида бир қатор ишлар олиб борилди. Бу МФЙ бошлиғи (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларини сайлашга бағишланган вакиллар мажлисида кўзга ташланди. Бу ҳақда ҚАА хабар бермоқда.

Унда МФЙ бошлиғи (оқсоқоли) лавозимига икки, унинг маслаҳатчиларини сайлашга 16 номзод таклиф этилди.

Мажлисни бошқариб борган ишчи гуруҳ раҳбари Э.Хожаназаров йиғилганларни мазкур номзодлар билан яқиндан таништирди. Очиқ овоз бериш йўли орқали ўтказилган мажлисда "Бақшилиқ" МФЙ бошлиғи (оқсоқоли) бўлиб Қ.Узақов ва унинг маслаҳатчилари сайланди.



Бўлимлар