Тахтакўпирлик нафақадаги ўқитувчи халқаро Пушкин танлови лауреати бўлди

Тахтакўпирлик ўқитувчи Бийбихан Сейтназарова Халқаро Пушким танловининг лауреати бўлди,  дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги. 

Рус тилига меҳри бўлак бўлган инсонлар орасида ўтказилган танловда АҚШ,  Италия,  Туркия,  Мўғулистон,  Франция каби дунёнинг 48 давлатидан 251 иштирокчи "Учить русский. Можно? Модно? Выгодно?"  мавзусида ўзларининг эсселарини таклфи қилишди.  

Танлов шу йилнинг феврал ойида бошланиб,  яқинда ғолиб бўлган 50 лауреатнинг исми фамиляси эълон қилинди. 

Улар сентябр ойининг бошида Россия пойтахти Москва шаҳрига таклиф этилади ва ҳар бирига 18 минг рубл миқдорида совға топширилади.  Шаҳар мерининг қабулида бўлиши ва тарихий ўринларга саёҳат этиш назарда тутилган. 

Б.Сейтназаров бу ҳақда шундай дейди:  "1942 йили Калининград бўсағасида ярадор бўлган отам ўзини шифохонагача орқалаб олиб борган рус аскарига тил билмагани учун миннатдорчилик билдира олмаганини сўнги кунларигача такрорлаб келди. Унинг гапларидан сўнг биз рус тилини қунт билан ўргандик. Шунинг орқасидан катта қизим Алмати шаҳрида гимназияда, иккинчи қизим Дубай шаҳридаги аеропортда ишлаб келмоқда. Ўзим пенсиядаман. Яқинда набирали бўлдим,  унинг устига танловда ғолиб бўлиб,  Москвага боришдай армоним ушалишини сезиб,  қувончим икки ҳиссага ортди". 

Бўлимлар