Россиянинг НТВ телеканали ижодий жамоаси Мўйноқ тумани ва Орол денгизи ҳақида кўрсатув тайёрлашади

Шу йилнинг 18-28 июл кунлари оралиғида Россиянинг НТВ телеканалининг «Пора в отпуск» дастурининг 10 кишидан иборат ижодий гуруҳи Ўзбекистон Республикасида сафарда бўлади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон хабар агентлиги хабар бермоқда.  

Улар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитасининг маъсул ходимлари билан биргаликда юртимиз бўйлаб саёҳатга чиқишади.  

Улар Қорақалпоғистонга 22-24 июл кунлари оралиғида бўлишади. Шу кунлари Россиянинг НТВ телеканалининг ижодий жамоаси Мўйноқ тумани ва Орол денгизи ҳудудида диққатга сазовор жойлари, ҳудуднинг ўзига хос ландшафтини, ўсимликлар ва ҳайвонотлар дунёсини съёмкага олишни режалаштиришган.  

Тадбир давомида Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирлиги томонидан кўнгилочар дастурлар, концерт, миллий урф-одатларимизни намоён этадиган саҳна кўринишлари ташкиллаштирилади.  

Бўлимлар