Темур Досжанов энг фаол, хазилкаш ва жиддий хонандалар ким эканини айтди

"Нукус ФМ" радиосида "5х5" эшиттиришининг янги мавсумдаги илк сонида қорақалпоқ эстрадасида ўз ўрнига эга бўлган хонанда Темур Досжанов меҳмон бўлди.  Хонанда эшиттириш давомида бошловчилар Фурқат Юсупов ва Шахзада Базарбаеваларнинг блиц-саволларига жавоб қайтарди. 

- Энг аҳмоқона ишингиз?

- Эслай олмайман.

- Сизни йиғлашга мажбур қилган қўшиқ борми?

- Кези келганда бўлади.  Масалан,  яқин орада онам вафот этди.  Она ҳақида қўшиқ эшицам кўпинча кўзимга ёш келади.

- Бўш вақтингизда нималар билан шуғулланасиз? Хоббингиз борми?

- Балиқ овлашга қизиқаман.  Устозим Файзулла Хидиров ва уланринг устозлари Полат Уббиниязов билан биргаликда балиқ овлаймиз.

- Оилангиз ҳақида айтиб ўтсангиз?

- Оилалиман.  Худо берган икки нафар фарзандим бор. 

- Фарзандларингиз санъат соҳаисни танлашса рози бўласизми?

- Агар фарзандларимда иқтидор бўлса қаршилигим йўқ.

- Махсет Ўтемуратов,  Бегис Темирбайев,  Алишер Алламбергенов,  Шираз Нуратдинов.  Қайси бирининг қўшиқларини кўпроқ севиб тинглайсиз?

- Албатта,  устозим Алишер Алламбергеновнинг қўшиқларини.

- Хўп.  Устозингизни четга чиқарамиз.  Қолган учтасидан бирини танлангчи?

- Йўқ.  Улардан бирини ажрата олмайман.

- Арисланбек Асқаров,  Байрам Пердебаев,  Аллан Алланазаров,  Бахадир Разимбетов?

- Буларнинг ҳам ҳаммасини ҳурмат қиламан.  Агар бирини танлаш керак бўлса Байрамни танлайман.

- 2017 йилда қорақалпоқ эстрадасида аёл хонандалар орасида энг фаоли ким бўляпти деб ўйллайсиз?

- Буни айта олмайман. 

- Энг хазилкаш хонанда ким?

- Байрам Пердебаев.

- Энг жиддий хонандачи?

- Бу мен бўлсам керак. 

Эслатиб ўтамиз, Нукус Фм радиосида "5х5" эшиттириши ҳафтанинг душанба куни соат 18:00 дан 20:00 га қадар давом этади.  

Бўлимлар