Нукусда полиэтилен трубалар корхонаси ишга тушди

Нукус шаҳридаги полимер маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонанинг тўлиқ ишга тушиши шу йилнинг 1 августига белгиланган эди.  Ҳозирги кунда корхонанининг бир цехи ишга тушиб,  диаметри 20 миллиметр бўлган полиэтилен  трубаларини ишлаб чиқара бошлади,  дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

Бу лойиҳанинг умумий баҳоси - 19, 3 миллиард сўм.  Тўлиқ ишга тушгандан сўнг бу корхона йилига 8000 тоннагача полиэтилен трубаларини,  500 мингдан ортиқ 25,  50 килограммга мўлжалланган халталарни,  шунингдек,  бошқа буюмларни ишлаб чиқара бошлайди.  Корхона тўлиқ ишга тушгандан сўнг 100 дан ортиқ фуқаро иш билан таминланади.

Корхонанинг қурилиш ишларини ташкиллаштириш,  олиб бориш бўйича ишлар олиб борилмоқда.  Нукус шаҳри ҳокимининг қарори билан корхона қурилиши учун умумий майдони 18,7 минг квадрат метрдан ортиқ йер ажратилиб,  феврал ойининг дастлабки кунлариданоқ қурилиш ишлари бошлаб юборилди.  

Бўлимлар