"Энг яхши эксперт-криминалистика ходими” номинациясида Шўмоной тумани ИИБ катта эксперти лойиқ кўрилди

Республика ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика хизмати ходимлари ўртасида мусобақа ўтказилди. Ходимлар касбий, жисмоний, жанговор тайёргарликлари билан куч синашдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Икки кун давомида ўтказилган беллашувда “Энг намунали эксперт-криминалистика жамоаси” номинацияси бўйича барча натижаларда юқори кўрсаткичларни қўлга киритган Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси жамоаси 1-ўринга сазовор бўлди. Шунингдек, 2-ўрин Сурхондарё, 3-ўрин эса Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармалари жамоаларига насиб этди.

Синов натижаларига кўра, “Энг яхши эксперт-криминалистика ходими” номинациясида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шуманай тумани ИИБ катта эксперти, катта лейтенант Р.Узакбергенов 1-ўринга, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ИИБ эксперти, лейтенант И.Тошназаров 2-ўринга, Бухоро вилояти Бухоро шаҳар ИИБ эксперти, катта лейтенант М.Тагаев 3-ўринга лойиқ деб, топилди.
Ғолибларга Вазирликнинг диплом ва совғаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник А.Бобохонов тантанали равишда топширди. 
- Албатта, бундай мусобақалар, ходимлар ўртасида билимларини синовдан ўтказиш, ўз устиларида ишлашни талаб қилади. - дейди Тошкент шаҳар ИИББ вакили Юнусобод тумани ИИБ эксперти, лейтенант Ҳ.Юлдашев. Юқори натижаларни қўлга киритишимизда устозларимиздан ўрганганларимиз катта ёрдам берди. Олган билимларимизни халқимиз тинчлиги осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва фош этишга сафарбар этамиз.

Бўлимлар