Турин политехника университетини битирган йигит ҚДУга ҳужжат топшириб, ўқишга киритиш вадаси билан 15 миллион сўм олаётган пайтда қўлга тушди

Навоий вилояти “Akbars Research And Development” МЧЖ бошлиғи лавозимида ишлаб келган Акбаржан Пулатов Тошкентдаги Турин политехника университети “Энергетика” мутахассислигини 2015 йили ўқиб битирган.  Бироқ юқори маълумотли эканини яшириб,  Навоий кончилик колледжи дипломи билан Қорақалпоқ давлат университетининг “Электротехника” йўналишига ҳужжат топшириб,  ҳаракатдаги қонун талабларининг тегишли бўлим ва бандидаги талабларини била туриб қўпол равишда бузишга йўл қўйган , дея ёзмоқда “Еркин Қарақалпақстан” нашри.

Нукус шаҳридаги кичик туманларнинг биридан ижарага квартира олиб,  тестга тайёргарлик кўраётган А Пулатов бу ерда Нукус шаҳрида туғилган талаба йигитлар Ислам Абдираманов ва Нурулла Ниетуллаевлар билан танишади ва “бел оғритмай” мўмай даромад орттиришни кўзлаб жиноий режалар тузди.

Шу тариқа,  улар С.Ходжаниязовнинг Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг “Техника” факултетига ҳужжат топширганидан хабар топиб,  уни ўзларининг юқори лавозимда ишлайдиган танишлари орқали давлат гранти асосида ўқишга киритишга вада этиб,  алдовчилик йўли билан 15 миллион сўм пулини олаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳодимлари томонидан ушланди.

Бўлимлар